Шавкат Мирзиёев 21 июль куни болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун жарима миқдорини ошириш кўзда тутилган «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга ўзгартиш киритиш тўғрисида»ни қонунни имзолади.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан, вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши базавий ҳисоблаш миқдори (223 000 сўм)нинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (аввалроқ 0,5 баравардан 3 бараваргача эди).
Шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима билан жазоланади (аввал 3 бараваридан 5 бараваригача эди).
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (аввалроқ 5 бараваридан 10 бараваригача эди).
Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга (аввал 10 бараваридан 20 бараваригача эди) ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун жарима миқдорини ошириш таклифи 2019 йилнинг декабрь ойида Бош прокуратура томонидан киритилганди.
Изоҳ (0)