• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маҳалла вазирлиги: Тарбияси оғир қизларнинг маҳаллалар кесимида рўйхатлари шакллантирилади

    Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари имом-хатиблар билан биргаликда профилактик ҳисобда турган тарбияси оғир, вояга етган нотинч оила фарзандлари ва уларнинг ота-оналари билан манзилли иш кучайтирилади. Бу ҳақда дастур бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Нилуфар Комилованинг «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Олий Мажлис Сенати томонидан «Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020—2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури» қабул қилинган.

    Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ходими Нилуфар Комилованинг маълум қилишича, вояга етмаган қизлар ўртасида эрта туғруқнинг олдини олиш, ота ёки онасиз оилаларда яшаётган ҳамда тарбияси оғир қизларнинг маҳаллалар кесимида рўйхатлари шакллантирилади.

    «Бу рўйхат асосида туман, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, ёшлар ишлари агентлиги, халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт муассасалари билан биргаликда ҳар ойда ушбу қизларни муаммолари ўрганиб чиқилади ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тизим яратилади», – деди Нилуфар Комилова.

    Шу билан бирга, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари имом-хатиблар билан биргаликда профилактик ҳисобда турган, тарбияси оғир, вояга етган, нотинч оила фарзандлари ва уларнинг ота-оналари билан манзилли ишлар яна кучайтирилади.

    «Маҳаллалардаги ишсиз қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, репродуктив саломатлик бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилди», – деди у.

    Сенат тақдим этган маълумотларга кўра, 2018 йилда 16 ёшли аёллар ва 17 ёшли эркаклар орасида тузилган никоҳларнинг сони 7 тани, 2019 йилда 5 тани ташкил этган. 2020 йилнинг биринчи чорагида эса 16 ёшли қизлар орасидаги эрта никоҳ ҳолати қайд қилинмаган. 18 ёшга тўлмаган қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатлари камайиб, 2018 йилда бундай ҳолатлар 1,5 мингдан зиёд бўлган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 1,2 мингтани ташкил этган. 2020 йилнинг биринчи чорагида 231 та эрта туғруқ ҳолатлари қайд этилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йил августида Тошкентда хотин-қизларнинг 23 та тоифа бўйича картотекалари шакллантирилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди — рўйхатда, жумладан, узоқ вақт чет элда бўлган аёллар, ишсиз ва вақтинчалик пропискали хотин-қизлар каби тоифалар ҳам бор эди.

    Рўйхат жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти ушбу рўйхат юзасидан Ўзбекистон ички ишлар вазири ва Тошкент шаҳар ҳокими номига мурожаат йўллаганди (шунингдек, бу рўйхат хонанда Лоланинг «Севгингни менга айт 2» клипида ҳам қоралаб чиқилган).

    Собиқ хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова «Аёлларнинг 23 тоифаси рўйхати» тузилишига алоқаси йўқлигини айтиб ўтганди.

    Андижон вилоятида ҳам 2019 йилнинг айнан августида Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда ишловчи 25-35 ёшдаги, турмушга чиқмаган ва турмушидан ажраган аёлларнинг алоҳида рўйхати юритилишига оид маълумот пайдо бўлганди. Андижон шаҳар ҳокимлиги шундай рўйхат ҳақиқатан ҳам борлиги, у шаҳар Халқ таълими бўлими хотин-қизлар қўмитаси томонидан тузилгани, турмушга чиқмаган ва оиласидан ажрашган қизларга моддий-ижтимоий ёрдам бериш учун шакллантирилганини билдирганди.

    Халқ таълими вазирлиги ва собиқ Хотин-қизлар қўмитаси берган маълумотга кўра, бу рўйхат Андижон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга қабул қилишда суҳбатга чақириш учун тузилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда аёл ходимлар, хусусан, педагоглар сонини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Рўйхатда қайд этилган аёллар розилиги олинган ҳолда суҳбатга юборилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашни хоҳламаганлар эса рўйхатдан ўчирилган ва суҳбатга чақирилмаган.

    Шуни ҳам қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда юридик жиҳатдан «жиноятга мойиллиги бор аёл» деган тушунча йўқ. Қонунчиликда ҳуқуқбузарликка мойиллиги борлар иккига — жиноий ва маъмурий тоифага бўлинади. Биринчи тоифага жазони ижро этиш муассаларидан қайтганлар, ичкиликка ружу қўйганлар, руҳий касаллар, фоҳиша ва фоҳишахона сақлаган хотин-қизлар киради. Иккинчи тоифага эса фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи аёллар мансуб.

    23.07.2020, 19:06   Изоҳ (0)   15861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавируснинг оғир ва енгил шакли билан касалланиб тузалган беморларда қандай аломатлар сақланиб қолиниши мумкинлиги айтилди

    23.07.2020, 18:54

    Тобутлар билан тўла касалхона ҳовлиси акс этган видео Ўзбекистонда олинмаганлиги айтилди

    23.07.2020, 18:37

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 июль куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

    23.07.2020, 18:30

    «Ўзбекистон почтаси»нинг Сурхондарё филиали директори 53 ёшида вафот этди

    23.07.2020, 18:07

    Қашқадарёлик блогер Зоир Мирзаевнинг матбуот котиби ва бир нечта масъуллар коронавирусда гумонланиб, карантинга олинганини хабар қилди. Ҳокимлик эса буни рад этди

    23.07.2020, 17:53

    Ўзбекистон ўзининг мудофаа саноати қувватида Т-64 танкларини модернизация қилди

    23.07.2020, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.