• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 21 июль куни 567 кишида коронавирус аниқланди. Ўлим юз бермаган ҳудуд қолмади

    Ўзбекистонда 20 июль соат 23:30 дан 21 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 567 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет бешинчи кун коронавирусга чалинганлар сони 500 нафардан ошмоқда. Ҳозиргача энг кўп касалланиш ҳолати 13 июль куни қайд этилган бўлиб, ўша куни 594 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 17 881 кишига етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 95, «Дарё» ҳисоби бўйича 99 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 95, «Дарё» ҳисоби бўйича 99 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 567 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 270 нафар;
    • Андижон вилоятида — 111 нафар;
    • Наманган вилоятида — 42 нафар;
    • Сирдарё вилоятида — 36 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 34 нафар;
    • Жиззах вилоятида — 29 нафар;
    • Қорақалпоғистонда — 23 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 15 нафар;
    • Навоий вилояти — 7 нафар.
    Кун давомида 9 та ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Бир ҳафта олдин — 14 июль куни ҳам хориждан келгач карантинга олинганлар орасида касалликка чалиниш ҳолатлари кузатилмагани хабар қилинганди.

    Тошкент шаҳрида 270 кишида касаллик аниқланди. Бир кун олдин пойтахтда 365 кишида коронавирус қайд этилганди. Шу икки кун ичида Тошкентда қайд этилган касалланиш ҳолатлари 635 тани ташкил этди. Бу Ўзбекистонга касаллик кириб келганидан буён Бухоро вилоятида қайд этилган жами касалланиш ҳолатлари (633 та) билан деярли бир хил натижа. Тошкентда 11 июль куни 50 кишида касаллик аниқланганидан сўнг пойтахтда янги касалланиш ҳолатлари бирон кун ҳам 100 тадан кам бўлмади.

    Андижон вилоятида бир кун ичида 111 та янги ҳолат қайд этилди. Аммо бу вилоят учун антирекорд эмас. 15 июль куни Андижонда 112 кишида касаллик аниқланганди. Июль ойи бошида Андижонда коронавирус қайд этилиши билан боғлиқ 209 та ҳолат қайд этилганди. Июль ойи давомида касалланганлар сони 793 нафарга етди. Андижон вилояти коронавирус билан касалланганлар сони бўйича ҳозирда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан сўнг 3-ўринга чиқиб олди. Вилоятда коронавирус асоратлари оқибатида илк ўлим ҳолати ҳам қайд этилди.

    Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 20 июлдаги брифингда касалланганлар сони бу қадар кўпайишини Қирғизистон билан чегарадаги «Дўстлик» чегара постидан ўзбекистонликлар ватанига қайтарила бошлагани билан изоҳлади. Ҳокимнинг сўзларига кўра, касалланиш ҳолатларининг 50 фоизи «Дўстлик» чегарасидан ўтган турли вилоятда яшовчи фуқароларда аниқланган. Шунингдек, Шуҳрат Абдураҳмонов 20 июлдаги брифингда вилоятдаги касалланганлар сони 738 нафарни ташкил этишини билдирган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20 июль соат 23:30 ҳолатига кўра берган маълумотида Андижонда 682 кишида коронавирус аниқлангани хабар қилинганди. Аввалроқ Эркинжон Турдимовнинг ҳам Самарқанд вилояти бўйича берган маълумоти ССВникидан фарқли бўлганди.

    Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 22 кишида касаллик аниқланган. Вилоятда 12 июлдан бери ҳар куни янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Наманганда июль ойида 286 кишида коронавирус қайд этилди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 49 фоизидир.

    Сирдарё вилоятида 36 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 17 июлдан бери ССВ Сирдарё вилоятининг статистикасини Тошкентдан алоҳида беришни бошлади. Ўша кунгача вилоятда касалланганлар сони 213 нафарни ташкил этган, охирги беш кун ичида Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони деярли 2 бараварга кўпайди. 17—21 июль оралиғида Сирдарёда 210 кишида коронавирус тасдиқланди.

    Қашқадарё вилоятида 34 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда 15 июлдан буён энди янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Июль ойида Қашқадарёда 246 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу вилоятдаги жами касалланганларнинг 56 фоизига тенгдир.

    Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 29 кишида вирус аниқланди. Жиззах коронавирус энг кам аниқланган ҳудуд ҳисобланади. Вилоятдаги беморлар сони 137 нафарга етди. Уларнинг 127 нафарида июль ойида касаллик аниқланган. Бошқача айтганда, Жиззахда коронавирус беморлари сони июль ойида деярли 13 бараварга кўпайди.

    Қорақалпоғистонда 23 кишида коронавирус қайд этилди. Республикада июль ойида коронавирусга чалинганлар сони 2 бараварга ошди. 30 июнь ҳолатига кўра, Қорақалпоғистонда 151 кишида касаллик аниқланган бўлса, июль ойида яна 158 киши коронавирус юқтириб олгани қайд этилди. Улар орасида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳам бор. Қорақалпоғистон коронавирусга чалинганлар сони 300 нафардан ошган 11-ҳудуд бўлди.

    Тошкент вилоятида коронавирус қайд этилганлар сони 15 нафарга кўпайди. 17 июлдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоятининг кўрсаткичларини Тошкент шаҳридан алоҳида бера бошлади. Ўша куни вилоятда биронтаям янги ҳолат аниқланмаганди, 18 июль куни 22 кишида, 19 июлда 31 кишида, 20 июлда 4 кишида коронавирус қайд этилди. Ҳозир Тошкент вилояти касалланганлар сони (1750 нафар) бўйича Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ўринда турибди.

    Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 7 кишида коронавирус қайд этилди. Навоийда июль ойида 101 кишида коронавирус аниқланди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 26 фоизига тенг.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 3 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар берди. Андижон ўлим юз бермаган охирги ҳудуд бўлиб турганди. Энди Ўзбекистонда коронавирус туфайли ўлим содир бўлмаган биронта ҳам ҳудуд қолмади.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.М. исмли эркакда 25 июнь кунидан 14 июль кунига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ўткир странгуляцион ингичка ичак тутилиши ташхиси билан стационар даволанган.

    Беморда 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва ўта оғир ҳолатда Зангиота туманидаги кўп тармоқли юқумли касалликлари шифохонасига ўтказилган. Унга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ингичка ичак резекцияси ва анастомози операциясидан сўнгги ҳолат ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

    Шунингдек, унда ўткир странгуляцион ичак тутилиши хасталиги бўлган. Бемор асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

    64 ёшли эркак Тошкент вилоятидаги шифохонада вафот этганига қарамай, унинг ўлими у яшаган Тошкент шаҳри ҳисобига ёзилди. Ваҳоланки, Сирдарё вилояти мусиқали драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Адҳам Абдуллаевда Гулистонда COVID-19 аниқлангандан сўнг у Тошкент шаҳридаги шифохонага ётқизилган ва шу ерда вафот этганди. Адҳам Абдуллаевнинг ўлими у яшаган Сирдарё вилоятининг эмас, у вафот этган Тошкент шаҳрининг статистикасига киритилганди.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.И. исмли аёл 25 июндан 14 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида даволанган. 15 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва у ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

    Беморга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг оғир кечиши ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, ўпка шиши ҳамда полиорган етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, инфарктдан кейинги кардиосклероз, қандли диабетнинг оғир кечиши каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

    64 ёшли М.М. исмли эркак ҳам, 68 ёшли М.И. исмли аёл ҳам Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида 19 кун даволанганидан сўнг уларда коронавирус аниқланган. Улар касалликни аввалроқ юқтирганми ёки шифохонада касалланиб қолганми, бунисига ССВ аниқлик киритмаган.

    Учинчи ўлим. Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган 42 ёшли Ғ.И. исмли эркакда 15 июль куни (шу куни вилоятда жами 112 кишида коронавирус аниқланган) COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқланган ва у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

    Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 4-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан Ғ.И.нинг аҳволи кескин оғирлашган, бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган. 42 ёшли Ғ.И. Андижон вилоятида COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган биринчи бемор бўлди.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 51 ёшли З.С. 17 июль куни ИИВ Марказий госпиталининг реанимация бўлимига ётқизилган ва 18 июль куни унда COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқланган.

    Беморга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. З.С.да касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг ўта оғир кечиши, иккала болдир артериялари окклюзияси, чап сон ёнбош артерияси стенози, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ хасталиклар бўлган. Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Фото: ИИВ матбуот хизмати

    Вафот этган бемор Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати катта мутахассиси, подполковник Зойир Сайдалиев бўлиб, унинг 21 июль куни 51 ёшида ҳаётдан кўз юмгани ҳақида ИИВ хабар қилганди. Бироқ ИИВнинг таъзиясида подполковникнинг ўлими сабабига аниқлик киритилмаганди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8265 нафар бемордан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 16 июль куни биринчи марта 60 нафардан, 17 июль куни 80 нафардан, 18 июль куни 90 нафардан, 19 июль куни 100 нафардан ошганди, энди эса уларнинг умумий сони 130 нафардан ошди. Бир кун аввал аҳволи оғир беморлар сони 79, аҳволи ўта оғир беморлар 29 нафарни ташкил этаётганди. Сирдарё, Фарғона, Навоий ва Андижон вилоятлари ҳокимлари ўз ҳудудида ўта оғир аҳволдаги беморлар йўқлигини маълум қилганди.

    Касалликдан даволаниш

    Кун давомида Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 5 нафар, пойтахтда уй шароитида 8 нафар, Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасасида 36 нафар, Қорақалпоғистонда 6 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, жами 58 нафар бемор тузалди. Июль ойида кунлик даволанганлар сони бирон марта ҳам 100 нафардан кам бўлмаганди. Беморларнинг даволаниши бўйича бундан ҳам паст кўрсаткич бир ой олдин — 20 июнь куни кузатилганди. Ўша куни шифохоналарни фақат 17 нафар бемор тузалиб, тарк этган.

    ССВ уй шароитида даволанган беморлар ҳақида илк бор маълумот берди. Бунгача бундай маълумотларни фақат вилоят ҳокимлари эълон қилаётганди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 881 нафар бемордан 9521 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда. Бу сўнгги уч ой (май, июнь ва июль)даги энг паст кўрсаткичдир.

    Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ғофуржон Мирзаев 20 июль ҳолатига кўра, Сирдарёда даволанаётган 190 кишининг 57 нафари стационар шароитда, қолган 133 нафари уй шароитда даволанишда бўлиб турганини айтганди. Шуҳрат Абдураҳмонов 20 июль ҳолатига кўра Андижонда коронавирусдан даволанаётган 313 кишининг 117 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлса, 196 нафари уй шароитида белгиланган муолажаларни олаётганини таъкидлаганди. Иккала вилоятда ҳам коронавирусдан уй шароитида даволанаётган беморлар сони шифохонада даволанаётганлардан кўпроқ эканлигини кўриш мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 8265 нафар бемордан 5849 нафари Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Хоразмда 17, Фарғонада 18, Навоийда 59, Жиззахда 72, Бухорода 85, Самарқандда 94, Қорақалпоғистонда 107, Қашқадарёда 109, Сурхондарёда 128, Наманганда 196, Сирдарёда 225, Андижонда 351 ва Тошкент вилоятида 955 нафар бемор қолди.

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 62 513 нафар, стационар карантинда эса 23 754 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидагилар сони 152 нафарга кўпайган бўлса, стационар карантиндагилар сони 874 нафарга камайди.

    22.07.2020, 03:10   Изоҳ (0)   156190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шуҳрат Абдураҳмонов Андижонда коронавирус қайд этилган фуқароларнинг ярми Қирғизистондан қайтган ўзбекистонликлар эканлигини маълум қилди

    22.07.2020, 01:19

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 17 881 нафарга етди. Касалликдан тузалганлар эса 9500 нафардан ошди

    21.07.2020, 23:55

    ССВ Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ подполковнигининг коронавирусга чалингани ва инфекция асоратлари оқибатида вафот этганини тасдиқлади

    21.07.2020, 23:50

    Андижонда коронавирусга чалинган 42 ёшли эркак вафот этди. У вилоятда COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган биринчи бемор

    21.07.2020, 23:37

    Сурхондарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида қидирувга берилган шахслар Тошкент шаҳрида қўлга олинди

    21.07.2020, 23:31

    Тошкентда 74 та кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиника аҳолига кун-у тун хизмат кўрсатиш тизимига ўтказилди

    21.07.2020, 23:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” жиддий йўқотишга учради

    Спорт | 24 июн, 14:42

    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

    Реклама | 24 июн, 13:30

    Ташқи савдо: Ўзбекистон чет эл билан нималарни кўпроқ олди-сотди қилмоқда?

    Иқтисодиёт | 24 июн, 14:34

    “Оилангизни тупроқ билан кўмиб ташлаймиз”: Исроил Эрон генералларига таҳдид қилгани аниқланди

    Дунё | 24 июн, 14:25

    Қашқадарёда судланган ЙПХ инспекторлари уч ой давомида ўз вазифасини бажармаслик эвазига пора олиб келган

    Ўзбекистон | 24 июн, 14:11

    Kamingo оддий велосипедни электр велосипедга айлантирадиган моторни тақдим этди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:50

    American University of Technology (AUT) 28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

    Реклама | 24 июн, 12:14

    “Арсенал” катта суммага ҳужумчи сотиб олмоқчи

    Спорт | 24 июн, 13:35

    Смартфонда тасвирга олиниб, кинотеатрларда намойиш этилган муваффақиятли фильмлар

    Кино | 24 июн, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.