АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Барно Одилова Ўзбекистонда коронавирус вакцинаси қачон сотувга чиқиши борасидаги саволга аниқлик киритиб ўтди.
Мавзуга доир: Исроиллик олимлар Ўзбекистонда коронавирусга қарши дорининг клиник синовларини ўтказмоқчи
«Ҳаммамиз кўриб турибмиз, ижтимоий тармоқларда ҳам, берилаётган маълумотларда ҳам бутун жаҳон олимлари айнан мана шу касалликка қарши курашиш учун ягона бўлган дори, яъни вакцинани ишлаб чиқариш билан машғуллар. Кўриб турибмиз, мана Россияда, кўплаб мамлакатларда вакциналар ишлаб чиқилган. Бугунги кунда улар синовдан ўтказиляпти. Мамлакатимизга вакциналар келса, бунинг хабарини биринчи бўлиб берамиз».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва Ўзбекистон коронавирус вакцинасини биргаликда синовдан ўтказиш учун ҳамкорлик қилишни режалаштираётгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)