Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби испаниялик ярим ҳимоячи Санти Касрола трансферини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аввалроқ 35 ёшли футболчи «Вильярреал» сафидаги сўнгги учрашувини ўтказиб, клуб ва мухлислар билан хайрлашганди.

Касорла фаолиятини Испания термасидаги собиқ жамоадоши Хави бошқарувидаги «Ас-Садд»да давом эттиришни хоҳлаган.

«Биз Санти Касорла билан келишувга эришдик. Яқин орада у қолган расмиятчиликларни якунлаш ва жамоага қўшилиш учун Доҳага етиб келади.

«Ас-Садд»га хуш келибсан, Санти!», — дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, профессионал фаолиятини «Вильярреал»да бошлаган Касорла кейинчалик «Малага»даги ўйинлари орқали танилди ва «Арсенал»га йўл олди. Лондонда уни сурункали жароҳатлар таъқиб қилди ва футболчи икки йилдан ошиқ вақтни майдондан ташқарида ўтказди. 2018 йилда Касорла «Вильярреал»га қайтди ва икки мавсумни кўтаринки руҳда ўтказди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)