Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Оловуддин Иноғомов Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати маълум қилди.
Оловуддин Иноғомов Ҳусниддинович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
О. Иноғомов бунга қадар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ДСИ Бухгалтерия ҳисоби ва таъминоти бўлими 1-даражали ҳисобчиси лавозимидан бошлаган. У 2002 йилдан 2019 йилгача Тошкент шаҳрининг бир қатор туман ДСИларида ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.
Оловуддин Иноғомов Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.
2020 йил июнь ойида Оқдарё туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган Элёр Толлиев Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланганди.