Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, бутун иш ҳафтаси мобайнида Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади. Фақат 20—21 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ҳарорат бу кунларда кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади, республиканинг айрим жойларида (асосан, мамлакатнинг жанубий ва чўл зоналари) ҳаво ҳарорати 42 даражага етади. Қайд этилишича, бу меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

«Ҳарорат фонининг юқори бўлишига қарамасдан, бу бизнинг минтақа учун аномал ҳарорат эмас. Шундай, масалан, 2018—2019 йилларда худди шу даврда кундузги ҳарорат 40-43 даражагача етган. Республикамиз шимоли ва чўл зонасида ҳарорат қийматлари 44-46 даража иссиқ бўлгани қайд этилган. Шу давр учун энг юқори ҳарорат Навоий вилоятидаги Бузаубой метеостанциясида 2019 йил 20 июлда қайд этилган, ўшанда ҳаво ҳарорати термометр устунчасининг 47,7 даража кўрсаткичида тўхтаган», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди