Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятида ҳали қурилиши тугалланмаган уйларни фуқароларга тайёр уй деб сотган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради «Дарё»га Бош прокуратура.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги вепартаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Т.И.» МЧЖ таъсисчиси Ш.И. ва бошқалар Самарқанд шаҳри Рўдакий кўчасида 7 қаватли турар жой биносини қурган. Улар турар жой биносида қурилиш ишлари тўлиқ тугатилмаган бўлса-да, тегишли ҳужжатларга тугатилганлиги ҳақида сохта ёзув ва маълумотлар киритиб, яшаш учун яроқсиз бўлган, тугалланмаган турар жойларни фуқароларга сотган.

Натижада фуқароларга жами 1 миллиард 146 миллион сўм миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.

Шунингдек, юқоридаги ҳолат каби «З.С.С.» МЧЖ раҳбари Э.Ш. ва бошқалар Рўдаки кўчасидаги бошқа бир 7 қаватли турар жой биносини охиргача тўлиқ қуриб битирмасдан, тегишли ҳужжатларга тугатилганлиги ҳақида сохта ёзув ва маълумотлар киритиб, яшаш учун яроқсиз бўлган, тугалланмаган турар жойларни фуқароларга сотган. Натижада жами 300 миллион сўм миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан «Т.И.» МЧЖ таъсисчиси Ш.И., «З.С.С.» МЧЖ раҳбари Э.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 2-қисми (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси 2-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кўп қаватли уйда газ чақнади (видео)
Спорт
“Реал” “Барселона”га қарши. Испания Кубогининг ярим финалига қуръа ташланди 
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 февралдан нималар ўзгаради?