Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 12-турида «Соннам» 19 июль, якшанба куни «Сувон» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувда тенг кураш кечди, хавфли вазият яратишда меҳмонлар бироз устунлик қилди. 82-дақиқада Жамшид Искандаровнинг узатмасидан кейин Ли Чҳан Ён соннамликларни олдинга олиб чиқди. Бу гол эса амалда ўйин масаласини ҳал қилиб берди.
Мазкур баҳсда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 46-дақиқада захирадан майдонга тушди. Ушбу ғалабадан кейин «Соннам» очколарини 13 тага етказиб олди ва 8-ўринга кўтарилди. «Сувон» (10) эса 10-поғонага тушиб кетди.
Кей-Лига
12-тур баҳси
19 июль, якшанба
«Сувон» — «Соннам» 0:1
Гол: 0:1 – 82 Ли Чҳан Ён.«Сувон»: Но Дон Гон, Чан Ҳо Ик, Анри, Чо Сон Жин, Пак Сан Ҳёк, Ким Мин У, Ким Чон У (Ём Ги Ҳун, 46), Мён Чун Же, Ко Шин Бом, Таггарт, Ким Гон Ҳи.
«Соннам»: Чон Чон Ҳёк, Ли Чҳан Ён, Ён Же Ун, Лим Шин Гём, Ли Те Ҳи, Ю Ин Су, Ким Дон Ҳён, Пак Те Жун, На Сан Ҳо, Ли Же Вон (Искандаров, 46), Ким Ҳён Сон (Ян Дон Ҳён, 90).
Огоҳлантиришлар: Ли Чҳан Ён (28), Мён Чун Же (53), Ким Мин У (89).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)