«Барселона» академияси директори Патрик Клюверт каталон клуби бош мураббийига айланаши мумкин, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo.
Клюверт номзодини «Барселона» футболчилари қўллаб-қувватламоқда. Ўйинчилар 44 ёшли мутахассисга етакчи ва «Барселона» услубига мос тушадиган мураббий сифатида қарамоқда.
Патрик Клюверт «Барселона»да 1998—2004 йиллар мобайнида тўп сурган ва 257 ўйинда 122 та гол урган.
Айни дамда «кўк-анорранглилар»ни Кике Сетьен бошқариб бормоқда. 61 ёшли мутахассис январь ойида Эрнесто Вальверденинг ўринини эгаллаганди. Аввалроқ Сетьен мавсум охиригача жамоада қолиши хабар қилинганди.
Шунингдек, португалиялик агент Жорже Мендеш «Барселона»га ПСЖ клуби ва Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Лоран Блан хизматларини таклиф қилган. Diario Sport нашрининг хабарига кўра, раҳбарият ушбу вариантни ўрганиб чиқмоқда.
«Барселона» Ла Лига жорий мавсумида чемпионликни «Реал»га бой бериб қўйди ва Испания Кубоги мусобақасини ҳам эрта тарк этди. Айни дамда клуб фақат Чемпионлар Лигасида соврин учун курашмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)