Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар вақтида катта харидларга қўл урмайди. Бу ҳақда жамоа президенти Флорентино Перес маълум қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

73 ёшли раҳбарнинг сўзларига кўра, Мадрид шаҳри клуби коронавирус туфайли юзаган келган инқироз сабаб футболчилар сотиб олиш учун кўп пул сарфлай олмайди.

«Бу ёзда «Реал»да улкан трансферлар бўлмайди. Вазият жуда ёмон. Футболчилардан клубга ёрдам тариқасида маошнинг камайтирилиши сўраб, кейин эса янги ўйинчилар билан келишув имзолаш ноўрин.

Бу масала кутиб туради. Вазият ўзгарган вақтда «Реал» яна энг яхшиларни сотиб олади», — дейди Перес.

Аввалроқ «Реал» 2021 йилда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш учун пул тежамоқчи бўлаётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 2019 йилнинг ёзида трансферларга рекорд даражада кўп (303 миллион евро) пул сарфлаганди. «Қаймоқранглилар» ўтган мавсум Эден Азар («Челси», 100 миллион евро), Лука Йович («Айнтрахт», 60 миллион), Эдер Милитао («Порту», 50 миллион), Ферлан Менди («Лион», 48 миллион) ва Родригони («Сантос», 45 миллион) ўз сафига қўшиб олганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди