«Ювентус» ёзги трансферлар вақтида жамоада катта ўзгаришлар қилмоқчи.
Tuttosport’нинг хабар қилишича, туринликлар сафини Блез Матюиди, Маттиа де Шильо, Сами Хедира, Даниэле Ругани, Федерико Бернардески, Лука Пеллегрини, Гонсало Игуаин ва Кристиан Ромеро каби футболчилар тарк этиши мумкин.
«Ювентус» таркибни ёшартириш учун айрим футболчиларни қўйиб юборишга тайёр. Бундан ташқари раҳбарият айрим футболчиларнинг маоши улар намойиш қилаётган ўйинга мос эмас деган фикрда.
Шу билан бирга «Ювентус» бир нечта харидларга қўл урмоқчи. Хусусан, клуб айни дамда «Наполи» ҳужумчиси Аркадиуш Милик трансфери устида ишламоқда. Шунингдек, туринликлар спорт директори Фабио Паратичи «Фиорентина» футболчиси Федерико Кьеза ва «Рома» вакили Николо Заньолони олиб келиш фикридан қайтмаган.
«Ювентус» А Серия 33-туридан сўнг 77 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Маурицио Сарри шогирдлари 2-ўриндаги «Интер»ни 6 очкога ортда қолдирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)