Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андре Шюррле футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
Германиялик футболчи 29 ёшида буцаларини михга илишга қарор қилган.
«Бу қарор узоқ вақт мобайнида пишиб етилди. Қандайдир ишда доим маълум ролни бажариш зарур. Акс ҳолда сен ишингни йўқотасан ва янги таклифлар олмайсан», — дейди Шюррле.
Шюррленинг сўнгги клуби «Боруссия Д» ҳисобланиб, у 2016 йилда «Вольфсбург»дан дортмундликлар сафига ўтганди. Шюррле 2018/19 йилги мавсумни «Фулҳэм»да, 2019/20 йилги мавсумни эса Москванинг «Спартак» клубида ижрада ўтказди. Аввалроқ немис футболчиси «Челси», «Байер» ва «Майнц» каби клубларда ҳаракат қилган.
Шюррле «Челси» сафида Англия чемпионига айланди, «Вольфсбург»да эса Германия Кубоги ва Суперкубоги соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, у «Боруссия» билан ҳам кубок мусобақасида ғолиб чиққан. Германия терма жамоасида 2010—2017 йилларда фаолият олиб борган Андре ЖЧ—2014 чемпиони ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)