«Манчестер Юнайтед» клуби Англия Премьер Лигасининг 36-турида «Кристал Пэлас»ни мағлубиятга учратди (2:0).
Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги жамоа барча мусобақаларда кетма-кет 19 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти (14 ғалаба, 5 дуранг).
Бу эса «Манчестер Юнайтед» учун 2010 йилдан кейинги энг узун мағлубиятсиз серия ҳисобланади. Ўшанда Алекс Фергюсон бошчилигидаги жамоа апрелдан ноябрь ойига қадар кетма-кет 29 ўйинда мағлуб бўлмаганди.
«Манчестер Юнайтед» кейинги ўйинни 19 июль, якшанба куни ўтказади. Жамоа Англия Кубоги ярим финалида «Челси» билан ўйнайди.
«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг 36-туридан кейин 62 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Сульшер жамоаси «Лестер»дан қўшимча кўрсаткичлар борасида, «Челси»дан эса бир очко ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)