Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санкт-Петербургдаги «Лахта центр» қурувчилари маошларини сўраб норозилик намойиши ўтказди, деб ёзади 47News. Маълумотларга кўра, митингда 500 га яқин ишчи иштирок этган.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Журналистларнинг сўзларига кўра, норозилик намойиши иштирокчиларининг аксарияти хорижлик ишчилар бўлиб, раҳбариятдан ўзларининг тилида бир қатор нарсаларни талаб қилган. Журналистларнинг саволларига эса «маош», «апрель», «май» деган сўзлар билан жавоб қайтаришган. Митингга полициячилар ҳам етиб келган, бироқ улар ҳеч кимни қўлга олмаган.

Қурилиш бош пудратчисининг маълум қилишича, намойишга йиғилган ишчилар қўшимча иш ҳақи ва 13-ойликни талаб қилган. Қурувчилар билан музокара ўтказиш учун майдончага Ўзбекистоннинг Петербургдаги консули етиб келган.

«Барча ишчилар меҳнат қонунчилигига мувофиқ маош олмоқда. Ишчиларнинг талаблари муҳокама қилиняпти, хусусан, Ўзбекистон консули билан биргаликда», — деб хабар беради «Лахта центр» бош пудратчиси ҳисобланувчи «Ренессанс Констракшн» компанияси.

Бундан ташқари, шу турдаги норозилик акцияси 17 июль куни Шереметьево аэропортининг биринчи учиш-қўниш йўлагидаги қурилиш майдончасида ҳам бўлиб ўтган. Telegram’даги Baza каналининг ёзишича, у ерга юздан ортиқ ишчилар тўпланиб, ваъда қилинган маошларини талаб қилган.

Аввалроқ Россиянинг Амур вилоятида газни қайта ишлаш заводи қурилишини амалга ошираётган Renaissance Heavy Industries компанияси ишчилари уч ой давомида маош олмаганлиги сабабли исён кўтаргани, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан мазкур ҳолат назоратга олингани ва мазкур масала бўйича Россия Ички ишлар вазирлиги, бошқа ваколатли органлар билан мунтазам мулоқот олиб борилаётгани хабар қилинганди. Кейинроқ ўзбекистонлик ишчиларга моддий кўмак таклиф қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди