Фарғона вилояти Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди, дея хабар беради ЎзА.
Қайд этилишича, 17 июль куни халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Шу пайтгача Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Шуҳрат Азимович Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Фарғона тумани ҳокими Илҳомжон Носиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга доир:
- Фарғонада экологик фожиа — ерости сувларига нефть аралашиб кетган. Вазиятга Тошлоқ ҳокимлиги муносабат билдирди, ФНҚИЗ эса жавобгарликни зиммасига олди
- Фарғона вилояти ҳокимлиги: Сўх тумани муаммоларини бартараф этишга сарфланаётган маблағларнинг маҳаллий бюджетга таъсири йўқ
- Андижон шаҳрида фуқаронинг қийноққа солиниши сабаб ишдан олинган ИИО ФМБ бошлиғи ўрнига янги раҳбар тайинланди
Изоҳ (0)