Халқ депутатлари Чуст туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. 2016 йилдан бери Чуст тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Баҳодир Охунов ўз лавозимидан озод этилди.
Сессияда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Чуст тумани ҳокими лавозимига Бекзод Ҳамдамов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.
Бекзод Ҳамдамов 1979 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008- йилда эса Солиқ академияси магистратурасини тамомлаган.
У шу кунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)