• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг йирик ҳарбий ва сиёсий воқеа. Сталинград жангига 78 йил тўлди

    Иккинчи жаҳон уруши ва Улуғ Ватан урушининг энг катта тўқнашувларидан бири бўлган Сталинград жангига бугун 78 йил тўлди. Ушбу жанг Вермахтнинг илк йирик мағлубияти билан биргаликда катта ҳарбий гуруҳнинг таслим бўлишига сабабчи бўлди. «Дарё» жанг тафсилотлари ва тарихий фактлар ҳақида маълумот беради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Огоҳлантиришсиз бошланган уруш

    1941 йилнинг 22 июнь кунида Германия ва унинг иттифоқчилари СССРга ҳеч қандай уруш эълон қилмасдан туриб ҳужум қилади. 1941 йилнинг ёзида бўлиб ўтган жанглардан сўнг танг аҳволда қолган Совет армияси шу йилнинг декабрь ойида Москва учун жангда қарши ҳужумга ўтди. Москва мудофааси қаршиликларига кучи қолмаган, қиш мавсумидаги жангларга тайёр бўлмаган, кенг, аммо тўлиқ назорат қилиб бўлмайдиган фронт ортига эга бўлган немис қўшинлари шаҳар яқинида тўхтатилди ва Қизил армияга қарши ҳужум пайтида 150-300 км ғарбга чекинди.

    Немислар раҳбари Гитлер ҳам ушбу юриш натижасини олдиндан айтиб бўлмаслигини билар эди. Шу сабабли Германия шимол ва жанубда янги операциялар режасини кўриб чиқаётган эди. Ушбу ҳужумлардан кўзланган мақсадлар қуйидагича бўлган: СССРнинг жанубига кириб бориш Кавказдаги (Грозний ва Боку) нефть конларига эгалик қилишни, шунингдек, мамлакатнинг Европадаги қисмини Кавказ ва Марказий Осиё билан боғловчи асосий артерия — Волга дарёси устидан назоратни таъминлашди. Табиийки, немисларнинг жанубдаги ғалабаси Совет саноатига бирмунча таъсир ўтказиши мумкин эди.

    Fall Blau. Сталинград томон юриш

    Қизил армиянинг Харьков катастрофасидан сўнг Гитлер «Жануб» ҳарбий гуруҳининг иккига бўлинишига буюрди: «А» гуруҳ шимолий Кавказга ҳужумларни давом эттириши зарур эди; Фридрих Паулюснинг 6-армияси ва Герман Готнинг 4-танкли армиясини ўз ичига олган «Б» гуруҳ эса шарққа — Волга ва Сталинград томон ҳаракатланиши белгиланди.

    Сталинградни эгаллаш Гитлер учун бир нечта сабабларга кўра муҳим аҳамиятга эга эди. Асосий сабаблардан бири — Сталинград Волга дарёси бўйидаги йирик саноат зонаси экани ҳамда Россия марказини СССРнинг жанубий минтақалари, жумладан, Кавказ ва Кавказорти билан боғлайдиган стратегик муҳим шаҳар эканлиги эди.

    Шу сабабдан Германиянинг Сталинград устидан назорати СССР учун кундалик муҳим бўлган сув ва қуруқликдаги йўлларни тўсишга, Кавказ томон ҳаракатланаётган кучларнинг чап қанотини ишончли равишда қуршаб олиш ва қарши Қизил армия бўлинмаларини етказиб беришда жиддий тўсиқлар яратиш каби афзалликлар берар эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Вермахт ҳар бир ҳужумни ранглар билан кодлашга ўрганганди: Франция ишғол этилиши — Fall Rot («қизил вариант»),  Fall Gelb («сариқ вариант») — Бельгия ва Нидерландия операцияси, Fall Grun («яшил вариант») — Чехославакия, Вермахтнинг СССР томон юриши Fall Blau, яъни «кўк вариант» номини олди.

    «Кўк вариант» операцияси «Жануб» армиясининг шимолдаги Брянск фронти қўшинларига ва Воронежнинг жанубидаги жануби-ғарбий фронт қўшинларига ҳужум билан бошланди.

    17 июлнинг даҳшати

    Ушбу куннинг иккинчи ярмида 147-отряд Морозов фермаси яқинида танкка қарши қурол билан ўққа тутилди. Бундан сўнг жиддийроқ тўқнашув содир бўлади: тахминан, соат 20:00 ларда тўртта немис танки Золотой қишлоғига яширинча яқинлашиб, унга қарата ўқ уза бошлади. Сталинград жангининг биринчи тўқнашуви 20-30 дақиқа давом этди.

    Бир неча ой давом этган қонли урушнинг биринчи жанги 11 кишининг яраланиши билан тугади ва икки шикастланган танк ортга қайтариб олиб кетилди. Совет қўшинларининг кўрсатган қаршиликлари фашистларнинг 6-армиясини кучайтиришга мажбур қилди. 22 июлга қадар у 18 та бўлинма, 250 минг жанговар шахсий таркиб, 740 га яқин танк, 7 500 та қурол ва миномётларга эга бўлди.

    Яхшигина кучга эга бўлган армия 23 июль тонгида душманнинг шимолий кучларига, 25 июль куни эса жанубий қисмига ҳужум уюштирди. Кучлар ва ҳаводаги устунлигидан фойдаланган ҳолда, немислар 62-армиянинг ўнг қанотидаги ҳимояни ёриб ўтди ва 24 июль охирида Голубинскдаги Дон шаҳрига етиб келди. Сталинград қўшинлари қийин аҳволга тушиб қолди. Армиянинг икки қаноти ҳам душман томонидан эгаллаб олинди ва унинг Донга чиқиши Сталинград учун ҳақиқий хавфни туғдирди. Июль охирига келиб совет қўшинлари Дондан бутунлай чиқариб юборилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Дарё бўйидаги мудофаани босиб ўтиш учун немислар 2-қўшинига қўшимча равишда Италия, Венгрия ва Руминия иттифоқчиларининг қўшинларидан фойдаланиши керак эди. 6-армия Сталинграддан бир неча ўн километр узоқликда эди. 28 июль куни Сталин Қизил армияга 227-сонли буйруқни эълон қилди, ушбу қарор душманга нисбатан қаршиликни кучайтириш ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уни тўхтатишни назарда тутар эди. Жангда қўрқоқлик қилганларни энг қаттиқ чоралар кутар эди. Шунингдек, қўшинларни маънавий ва интизомий жиҳатдан кучайтириш бўйича амалий чоралар белгиланди.

    4-армия ҳам ёрдамга келди

    СССР армиясининг кескин бурилиши фашистлар қўмондонлигини 31 июль куни Кавказ томон ҳаракатланаётган 4-сонли армияни Сталинград томонга юришга мажбур қилди. Сталинграднинг ҳам мудофаасини кучайтириш буюрилди ва 51-армия Сталинград фронтига қўшилди.

    Немисларнинг режаси Сталинградга тезкор ҳужумга ўтиш эди. Вазиятни баҳолаш асосида немис қўмондони ўз режасига жиддий ўзгаришлар киритди. 19 августда немислар Сталинграднинг умумий йўналиши бўйича ҳужумларни давом эттирди. 22 август куни 6-немис армияси Донни кесиб ўтиб, унинг шарқий соҳилида, 45 км кенгликдаги Песковатка ҳудудида олтита бўлинма жамланган кўприкни эгаллаб олди.

    23 август куни душманнинг 14-сонли танк корпуси Сталинграднинг шимолида, Ринок қишлоғи яқинида жойлашган Волга томон бостириб кириб, 62-армияни Сталинград фронтининг қолган кучларидан узди. Немис қўшинлари Сталинградга ҳаводан зарба берди, бунинг учун икки мингга яқин парвозлар амалга оширилди. Натижада шаҳар даҳшатли кўринишга келди — бутун бошли кварталлар вайронага айланди, баъзилари эса бутунлай йўқ бўлди.

    13 сентябрда Германия аскарлари бутун фронт бўйлаб ҳужумга отланди ва Сталинградни шундай штурм билан босиб олишга ҳаракат қилди. Бундай ҳужумга Совет қўшинлари туриб бера олмади. Улар шиддатли жанглар бошланган шаҳардан чекинишга мажбур бўлди. Август ва сентябрь ойларининг охирида Совет қўшинлари жануби-ғарбий йўналишда душманнинг Волга томон юрган 14-танк корпусининг шаклланишини тугатиш учун бир қатор ҳужумларни амалга оширди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қарама-қарши ҳужумларни амалга оширишда Совет қўшинлари немисларнинг Котлубань ва Россушка станцияларида тўхтатишлари ва «қуруқлик кўприги»ни йўқ қилишлари керак эди. Катта йўқотишлар билан бўлса-да, Совет қўшинлари бир неча километр олдинга юришга муваффақ бўлди.

    23 август куни Сталинграднинг 100 минг аҳолиси эвакуация қилинди. 1942 йил 23 августда 4-Луфтваффе ҳарбий-ҳаво кучлари шаҳарда энг узоқ ва ҳалокатли портлатишни амалга оширди. Ушбу юришдан сўнг шаҳар вайронага айланиб олов ичида қолди, 90 мингдан зиёд инсон вафот этди, худди даҳшатли туш каби. Вазият оғирлашиб борди, немислар туман ҳосил қилувчи бомбалардан сўнг ёнувчи бомба ташлади. Шаҳардаги кўп бинолар ёғочдан қурилганини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳарорат жуда ҳам баланд бўлиб, айрим жойларда 1000 градусгача етди.

    Шаҳарнинг шимолий қисмида, Гумрак станцияси ҳудудида Германиянинг 14-танк корпуси Совет зенит қўшинларига қарши жанг қилди. Жанг 23 август оқшомигача давом этди. 1942 йилнинг 23 август куни кечқурун завод цехларидан 1-1,5 км масофада немис танклари пайдо бўлди ва у ўша заҳотиёқ ўққа тутилди.

    1 сентябрига келиб, вайрон қилинган шаҳар харобалари орасида Совет 62-армияси бино ва фабрикаларда жойлашган ўқ отиш жойлари билан мудофаа позицияларини ўрнатди. Снайперлар ва ҳужум гуруҳлари иложи борича душманни ушлаб турди. Немислар жиддий йўқотишларга учради. 13 ва 26 сентябрь кунлари Вермахт бўлинмалари 62-армияни йўлдан олиб, шаҳар марказига кириб борди. Волга яқинидаги кўприк йўллари учун кураш, айниқса, шаҳарнинг шимолий қисмидаги фабрикаларда икки ойдан кўпроқ давом этди.

    Германия ҳарбий доктринаси қуролли кучлар таркибидаги бўлинмаларнинг ўзаро алоқаларига ва айниқса, пиёдалар, сафарлар, артиллерия ва бомбардимончиларининг ўзаро яқинлигига асосланган эди. Бунга жавобан совет аскарлари душманнинг позициясидан ўнлаб метр масофада жойлашган бўлишга ҳаракат қилди, бу ҳолда немис артиллерияси ва авиацияси ўзларига зарба бериш хавфисиз ҳаракат қила олмади. Ҳар бир қарич ер учун жанг кечди. Совет снайперлари вайроналардан ҳимоя воситасида фойдаланиб, кўплаб немис аскарларини қириб ташлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сталин учун ҳам, Гитлер учун ҳам Сталинград жанги шаҳарнинг стратегик аҳамиятидан ташқари обрў-эътибор белгилаб бериши мумкин бўлган. Совет қўмондонлиги Қизил армия захираларини Москвадан Волга шаҳрига кўчирди, деярли бутун мамлакатнинг ҳарбий кучларини Сталинград минтақасига ўтказди.

    14 октябрь тонгида Германия олтинчи армияси Волга яқинидаги Совет кўприкларига қарши ҳал қилувчи ҳужумни бошлади. Ушбу юришда мингдан ортиқ  самолётлар қатнашди. Бироқ Волганинг чап қирғоғида жойлашган артиллерия Совет қарши ҳужумга тайёрланиши муносабати билан ўқ-дорилар етишмовчилигини бошдан кечира бошлади. 9 ноябрь куни совуқ тушиб, ҳаво ҳарорати 18 даражагача тушиб кетди. Шу туфайли Волгада музликлар ҳосил бўлди ва табиийки, дарё орқали кесиб ўтиш жуда қийинлашиб кетди. Шундан сўнг 62-армия қўшинлари кундалик ҳаётий ўқ-дорилар ва озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келди.

    1942 йил 19 ноябрда «Уран» операцияси доирасида Қизил армиянинг қарши ҳужуми бошланди. 23 ноябрь куни Калач вилоятида Вермахтнинг 6-армияси қамал қилинди. «Уран» режаси тўлиқ амалга ошмади, чунки 6-армияни иккига ажратишнинг имкони бўлмади. Ушбу ҳужумлардан сўнг ҳам кўплаб ҳужумлар ва операциялар амалга оширилди.

    Жанг натижалари

    СССРнинг Сталинград жангидаги ғалабаси Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг йирик ҳарбий ва сиёсий воқеа бўлди. Душман қўшинларининг мағлубияти ва қўлга олиниши билан якунланган улкан жанг Улуғ Ватан уруши даврида туб бурилиш ясади ва Иккинчи жаҳон урушининг боришига таъсир ўтказмай қолмади. Қизил армия муваффақиятининг муҳим таркибий қисми қўшинларни ҳарбий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш маҳсули эди.

    Миржалол Қосимов тайёрлади.

    17.07.2020, 19:19   Изоҳ (0)   67302
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 12 минг нафардан ошди

    17.07.2020, 18:38

    Қозоғистон коронавирус ва пневмония статистикасини бирлаштиришга қарор қилди. Аввалроқ Қирғизистон ҳам шундай қилганди

    17.07.2020, 18:10

    Ҳиндистон COVID-19 беморлари сони 1 миллиондан ошган учинчи мамлакат бўлди

    17.07.2020, 14:12

    Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 2 миллион кишидан ошди

    17.07.2020, 13:41

    Қозоғистон президенти пандемияга оид статистикани яширмасликка чақирди

    17.07.2020, 13:11

    Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 1707 кишида, Тожикистонда эса 46 кишида коронавирус аниқланди

    17.07.2020, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Актёр Арнольд Шварценеггер 3 млн долларлик Bugatti Veyron’ини сотмоқда

    Шоу-бизнес | 23 май, 20:30

    Францияда фермер ўз еридан 4 млрд евролик олтин захирасини топди

    Дунё | 23 май, 20:20

    Тошкентда келинига шилқимлик қилган қайнотага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 23 май, 20:10

    Чўпонлар қазиб олган: Мудофаа вазирлиги металлоломда портлаган снаряд ҳақида маълумот берди 

    Ўзбекистон | 23 май, 19:55

    Мерилин Монро кўйлаги ва Да Винчи қўлёзмаси: ауксионларда сотилган дунёдаги энг қимматбаҳо буюмлар

    Лайфстайл | 23 май, 19:45

    Президент мактабларни битираётган йигит-қизларга табрик йўллади

    Ўзбекистон | 23 май, 19:43

    ЖССТ: Ғазодаги касалхоналарнинг камида 94 фоизи қисман ёки бутунлай вайрон қилинган

    Дунё | 23 май, 19:30

    Тошкентда автобус кутаётган йигитни бекат босиб қолди (видео) 

    Ўзбекистон | 23 май, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.