UFC асосчиси Арт Дейви промоушен тарихидаги илк россиялик чемпион сифатида Ҳабиб Нурмагомедовни эмас, Олег Тактаровни тан олишини айтди.
«Тактаров — UFC чемпионига айланган илк россиялик. UFC 6 мусобақасида у чемпионлик камарига эга чиққанди. Бундай мусобақада ғалаба қозониш учун бир кечанинг ўзида уч хил рақибни мағлуб этиш керак бўлган.
Мен Ҳабибнинг натижаларини ҳурмат қиламан, бироқ у йилига икки бор жанг қилади, холос. Бир кунда учта жанг ўтказишни тасаввур қилиб кўринг, сен матбуот анжуманигача, бонг чалингунига қадар рақибининг кимлигини билмайсан. Бунақаси ҳозирги кунда ақлга сиғмайди.
Шунингдек, у вақтда қоидалар ҳам бошқача эди, йиқилган рақибга исталган усулда зарба бериш мумкин эди, ҳатто тирсак билан ҳам. Бу жуда оғир. Шундай экан Олег — россиялик илк чемпион, буни унутиб бўлмайди», — дейди Дейви.
Маълумот учун, Тактаров 1995 йилнинг 14 июлида UFC 6 мусобақасида Гран-при камарига эга чиққан. Ҳабиб Нурмагомедов эса 2018 йилнинг 7 апрелида енгил вазн чемпионига айланганди.
Изоҳ (0)