• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сирдарёда ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани айтилган судья тез ёрдам машинасини ўтказиб юбормагани маълум бўлди (видео)

    Сирдарё вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктида судья ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича муносабат билдирди ва ҳолат акс этган видеони тақдим этди.

    Вазилик томонидан маълум қилинишича, Гулистон шаҳри «Улуғ йўл» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 117-километрида «Тошкент» карантин блокпости ташкил қилинган. Гулистон шаҳрига автомобилда кириш мазкур йўлнинг иккита ҳаракат қатори орқали ташкил қилинган. Мазкур йўл халқаро аҳамиятга эга эканлиги ҳисобга олиниб, унинг учинчи қатори кечиктириб бўлмайдиган хизматлар машиналарининг тўхтамасдан ҳаракатланиши учун очиб қўйилган.

    Таъкидланишича, 13 июль куни соат 09:30 да давлат рақами 01 Х 172 DА бўлган оқ рангли Nexia-1 ҳайдовчиси «Тошкент» карантин блокпости орқали ўтиш мўлжалланган иккита ҳаракатланиш бўлаги орқали ҳаракатланмасдан, учинчи ҳаракатланиш бўлаги орқали Гулистон шаҳрига кирмоқчи бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, автомобиль ҳайдовчиси Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси А.Эргашев бўлган.

    Nexia’нинг мазкур қатордан ҳаракатланиши шу йўналиш бўйича ҳаракатланиб келаётган тез ёрдам автомашиналарининг йўлини тўсиб қўйган.

    Орқа томондан товушли сигнал ва маёқларини ёқиб ҳаракатланиб келаётган тез ёрдам автомашинасида оғир касал келаётганлиги боис шу ерда хизмат ўтаётган Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимларига алоқа воситаси орқали хабар келиб тушган.

    «Шу сабабли ходимлар зудлик билан тез ёрдам автомашинасини тўсиқсиз ўтказиб юбориш учун мазкур ҳайдовчига автомашинани тўғрига ҳаракатлантириш ишорасини кўрсатган бўлса-да, ҳайдовчи ўзини таништирмасдан, ходимларнинг талабларини бажармасдан, автомашинасини йўлнинг қатнов қисмида тўхтатиб, тез ёрдам автомашиналарининг тўсиқсиз ҳаракатланишига халақит қилган», — дейилади вазирлик хабарида.

    Шундан сўнг мазкур блокпостда хизматга жалб этилган ва ҳолатни кузатиб турган Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари унинг ёнига бориб, ЙҲХБ ходими билан бирга ҳайдовчига орқасидан ҳаракатланиб келаётган тез ёрдам автомашинасининг йўлини тўсиб қўйганлигини тушунтирган, бироқ ҳайдовчи автомашинасини жойидан қўзғатмаслигини айтиб, ходимларга қўпол муносабатда бўлган.

    Ходимлар мазкур ҳайдовчи бошқарувидаги автомашина орқасида турган тез ёрдам автомашинасининг тўсиқсиз ҳаракатини таъминлаш ва тирбандликни бартараф этиш мақсадида Nexia-1 автомашинаси ҳайдовчисини автомашинадан тушириб, автомашина йўлдан олинган. Қайд этилишича, муаммо бартараф этилганидан сўнг ҳайдовчи ўзини таништирган. Шундан сўнг ҳайдовчига кетишга рухсат берилган. Ҳайдовчи ва ички ишлар органлари ходимлари ўртасидаги мулоқот ходимларнинг бодикамераларида тўлиқ акс эттирилган.

    «Тасвирларда кўрганингиздек, ҳайдовчи билан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида бўлган мулоқот жараёнида куч ишлатиш ёки қўполлик қилинмаган», — дейилади вазирлик томонидан тақдим этилган видеода.

    Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги қарори билан Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари қайтадан кучайтирилган. Шунингдек, автотранспорт ҳаракати ҳам чекланган. Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, улар орасида суд органлари хизмат автотранспорт воситалари ҳам киритилган.

    «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 70-моддасига кўра, судьяларнинг шахси дахлсиз. Судья дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорт ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли мулклар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир.

    Аввалроқ Жарқўрғон туманида суд ходими ва унинг ҳайдовчисига милиция ходимлари томонидан жароҳат етказилгани хабар берилган эди. Ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинган.

    15.07.2020, 19:43   Изоҳ (0)   72366
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жарқўрғонда суд ходимлари обрўсизлантирилгани иши бўйича жиноий иш қўзғатилди

    15.07.2020, 19:07

    Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон чегарасида юз берган можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

    15.07.2020, 18:42

    Пискентлик 37 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда касаллик қурбонлари сони 69 кишига етди

    15.07.2020, 18:10

    Ўзбекистонда яна 173 кишида коронавирус қайд этилиб, жами касалланганлар сони 14 466 нафарга етди

    15.07.2020, 18:02

    Чирчиқдаги юқумли касалликлар шифохонасининг барча тиббиёт ходимлари ишдан кетиб қолгани рад этилди

    15.07.2020, 17:54

    «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамага қўйилди

    15.07.2020, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.