Ўзбекистонда 15 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 173 кишига кўпайиб, 14 466 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланганларнинг
- 56 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
- 60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 21 нафари Наманган вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида);
- 19 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилояти ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакат касалхоналарида 6054 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чораларини кўриш давом этмоқда. Ҳозирга қадар 69 киши COVID-19 қурбонига айланган.
Изоҳ (0)