Американинг Колорадо штатида истиқомат қилувчи Дейв Черноски ўз уйининг ошхонасида улкан айиққа дуч келган. Йиртқич билан «учрашувдан» сўнг, эркакнинг юзида, бўйни, қулоғи ва орқасида улкан чандиқ қолган, деб хабар беради ABC News.

Фото: ABC News

52 ёшли америкаликнинг сўзларига кўра, унинг уйи ўрмон яқинида жойлашган. У эрта тонгда уйдаги ғалати товушлардан уйғониб кетган.

«Ошхонага бордим ва у ерда айиққа дуч келдим. У музлаткични, шкаф ва бошқа жойларни титиб бўлган экан», — дейди Черноски. У айиқни уйдан чиқаришга уринган.

Эркак гараж олдига чиқиб шовқин сола бошлаган ва йиртқич овоз чиққан томонга қизиқиб борган. Бироқ эшик олдида уни нимадир қўрқитиб юборган ва у уй эгасига ташланиб қолган.

«Бир-биримизга қараган вақтимиз, у мени урди… ва шундан сўнг, мен йўлдан қочдим ва бақира бошладим, у қочиб кетди», — дейди америкалик.

Айиқ билан «учрашув»дан кейин Черноски шифохонага борган ва шифокорлар унинг юзидаги йиртилган жойларни тикиб қўйган.