Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Kia компанияси EcoDynamics+ дизель-электр модификацияси ҳисобига Ceed гаммасини кенгайтирди. Kia Ceed гибриди тежамкорлиги ва экологиклиги билан ажралиб туради: у 100 километрга 4,5 литр ёғилғи сарфлайди ва унда ҳавога чиқарадиган зарарли газлар миқдори 5-10 фоизга камайтирилган. Ҳозирда янги модель Европада сотувга чиққан, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Фото: Motor

EcoDynamics+ агрегати Ceed’нинг барча Европа линейкасига — хэтчбекдан тортиб, кроссовергача ўрнатилади. Гибрид тизими 1,6 литрли турбодизель, 48 волтли стартёр-генератордан иборат. Шунингдек, кичкина литий-ионли полимер батареяси сиғими 0,46 киловатт-соатга тенг.

Дизель-электр даражасига қараб Ceed 115 от кучи (280 Нм) ёки 136 от кучини (320 Нм) тақдим эта олади. ProCeed EcoDynamics+ шутинг-брейки эса фақат 136 от кучли бўлади. Базавий версиядан 6 поғонали механик iMT узатмалар қутиси ўрин олган бўлиб, қўшимча ҳақ эвазига 7 поғонали «робот» версиясини ҳам қўлга киритиш мумкин.

Фото: Motor

Фото: Motor

Motor қуввати, узатмалар қутиси ва кузов турига қараб 100 километр масофага 3,7 литрдан 4,4 литрга қадар дизель сарфланади. Тежамкорликка тезланиш вақтида электромоторчанинг уланиши, тормозланишда энергиянинг рекуперацияси ва старт-стоп тизимининг иши сабаб эришилган.

Дизель-электр жамланмали моделлар бензин версияли моделлардан қимматроқ туради. 120 от кучига эга Kia Ceed хэтчбеки 18 803 евро турса, 115 от кучига эга EcoDynamics+ гибрид версияси нархи 21 923 евродан бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи