Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия чемпионатининг 35-турида «Челси» 11 июль, шанба куни «Шеффилд Юнайтед» меҳмони бўлди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг 18-дақиқасида Дэвид Макголдрик майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб Оливер Макберни орадаги фарқни оширди.

Иккинчи бўлимда шеффилдликлар яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди: 77-дақиқада Макголдрик дублни расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Шеффилд Юнайтед» очколарини 54 тага етказиб олди ва 6-ўринга кўтарилди. «Челси» (60) ҳозирча 3-поғонада қолмоқда, бироқ «Лестер» ва «Манчестер Юнайтед» ушбу турда ғалабага эришадиган бўлса, лондонликлар 5-ўринга тушиб кетади.

АПЛ

35-тур баҳси

11 июль, шанба

«Шеффилд Юнайтед» — «Челси» 3:0

Голлар: 1:0 – 18 Макголдрик, 2:0 – 33 Макберни, 3:0 – 77 Макголдрик.

«Шеффилд Юнайтед»: Ҳендерсон, Стивенс, Иган, Башем (Жагелка, 68), Болдок, Берге (Ландстрем, 63), Норвуд, Осборн, О`Коннелл, Макберни (Муссе, 63), Макголдрик.

«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Жеймс (Ҳадсон-Одои, 75), Кристенсен (Рюдигер, 46), Баркли (Лофтус-Чик, 78), Жоржиньо, Пулишич (Жиру, 66), Маунт (Алонсо, 46), Виллиан, Абраҳам.

Огоҳлантириш: Болдок (3).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов