Ўзбекистонда 2020 йил 10 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 134 кишига кўпайиб, 11 857 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланган беморларнинг

  • 32 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида,
  • 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Хабар берилишича, 10 июль куни мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 48 нафар фуқаро, шундан 38 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуасида соғайди.

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 7335 кишига, касаллик қурбонлари сони эса 53 кишига етди.

Ҳозирда мамлакатда 4469 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.