Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари Серикжан Бескемпиров пневмониядан вафот этди, дея хабар бермоқда Tengrinews. Ушбу ахборотни вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган.

Фото: «SPK-Jetisu.kz»

Фото: «SPK-Jetisu.kz»

«Бугун Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари Серикжан Бескемпиров тотал икки томонлама пневмония сабаб ҳаётдан бевақт кўз юмди. Унинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман», — деб ёзди ҳокимлик матбуот котиби Галимурат Жукел.

60 ёшли Серикжан Бескемпиров 2012 йили Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланган эди. Аввалроқ, 10 июль тонгида Олмаота вилояти бош давлат санитария врачи Қайрат Баймуҳамбетов ҳам пневмониядан вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилган эди. Мамлакатда сўнгги бир суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1726 та ҳолат қайд этилган; жами касалланганлар сони 54 мингдан ортиқ, 280 бемор вафот этган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди