Боливиянинг муваққат президенти Жанин Анес коронавирусга чалинди. Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Аҳволим яхши, изоляциядан туриб ишлайман», — деб ёзади Анес.
Боливия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Жанин Анес 53 ёшда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларга кўра, коронавирус нафақат кексаларни, балки ёшларга ҳам бирдек зарар етказади. Бироқ сурункали касаллиги борларда инфекция оғир шаклда кечмоқда.
Аввалроқ Боливия соғлиқни сақлаш вазири ҳам коронавирусга чалингани тўғрисида хабар берилганди.
Бунга қадар Бразилия президенти Жаир Болсонару, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳам коронавирус юқтириб олган эди.
Изоҳ (0)