Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 6—8 июль кунлари Жанубий Кореяга хизмат сафарини амалга оширди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар қилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Хабарда қайд этилишича, ташриф давомида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш, инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлар ўртасидаги товар айланмасини келгусида икки бараварга кўпайтириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хизмат сафари якунлари бўйича Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Кореянинг йирик компаниялари ўртасида 285 миллион АҚШ долларлик 7 та келишув имзоланган. Жумладан,

Фарғона вилоятида ташкил этилган Кореянинг KIUF халқаро университети фаолиятини янада кенгайтириш, таълим сифатини ошириш мақсадида қўшимча 25 нафар малакали профессорлар жалб қилинади;

Kreves crops Co.LTD корхонаси билан мойли ўсимликларни етиштириш ва ўсимлик мойи ишлаб чиқариш ташкил этилади;

GNT Co.LTD корхонаси билан ҳамкорликда вилоятнинг Бағдод туманида қандли диабет касаллиги (глюкометр) ҳамда қон босимини ўлчовчи ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;

Jinwon Trading Co.LTD компанияси билан Фарғона вилоятида етиштирилган мева маҳсулотларини Кореяга экспорт қилиш бўйича шартнома тузилган;

KANAAN компанияси томонидан Фарғона вилоятининг Бешариқ, Бағдод ҳамда Фарғона туманларида тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қилинади;

Hyundai Engineering компанияси билан Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида жойлашган иссиқлик энергия маркази модернизация қилинади;

Шунингдек, Корея ҳудудий иссиқлик таъминоти корпорацияси (KDHC) директорининг ўринбосари Бенжамин Юн олти ой муддатга Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг иқтисод ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)