Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Камару Усмон UFC 251 мусобақасида Хорхе Масвидал билан бўладиган жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: MMABoxing

Фото: MMABoxing

«Масвидал — сўнгги рақибларим ичидаги энг яхшиси. У кучли жангчи, шу боис унинг имкониятларини паст баҳолай олмайман. Кучли рақиб билан жанг қиламан деган фикрда октагонга чиқаман.

Хорхе 2019 йилни ажойиб ўтказди. Мен учун энг яхши чорлов бўлгани учун унга миннатдорчилик билдираман. Кучли ҳаяжондаман ва сабрсизлик билан жангни кутяпман. Эҳтимол, мухлислар ҳам жангни кутаётгандир.

Хорхе мен учун жиддий синов эканлигини тушунаман, бироқ бу менинг вазифам. Шунинг учун ҳам чемпионман», — дейди Усмон Камару.

Эслатиб ўтамиз, Усмон — Масвидал жанги 12 июль (Тошкент вақти) куни Абу-Дабидаги «Жанглар ороли»да бўлиб ўтади.

Камару Усмон ижросидаги энг сара жангларни томоша қилинг (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди