Германия пойтахти Берлин шаҳридаги Berliner Verkehrsbetriebe жамоат транспорти компанияси йўловчиларни автобус ёки метрога чиқишдан аввал дезодорантдан фойдаланмасликка чақирди. Бу коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қилинмоқда, деб хабар беради New York Post.
Аксарият шаҳарликлар тиббий ниқобни нотўғри тақади, яъни ниқобни бурундан иякка тушириб олади. Трамвай ёки метрода тер ҳиди бўлса, одамлар ниқобни бурунга тақишга мажбур бўлади, дейилади хабарда.
Berliner Verkehrsbetriebe ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «Сиз бизга бошқа илож қолдирмадингиз» деган мазмундаги эълонлар қолдирди.
Изоҳ (0)