Кениянинг Найроби шаҳрида яшовчи Диксон Майна исмли эркакни павиан томдан ташлаб юборди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Майна маймунни ҳайдаб юбормоқчи эди. Ўзаро жангда маймун ғалаба қозонди, дейилади хабарда.
Павиан ва микроавтобус ҳайдовчи эркакнинг жанжалини ўткинчи тасвирга олган.
Жабрланувчи касалхонага олиб борилган. Унинг қўли синган, юзи ва бармоқларида шилинишлар бор.
Изоҳ (0)