«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионати 34-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин қийин кечади. Буни рақибнинг мусобақа жадвалидаги ўрни (17) билан ҳам боғласа бўлади. Бундан ташқари, ҳар доим ўйинлар қийин бўлган. «Алавес»га қарши ўйин ҳам жуда қийин бўлиши, шубҳасиз, аммо биз майдонга чиқиб ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.
Биз ҳали ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Олдимизда тўртта финал бор. Ҳар доим фақат бир гапни такрорлаётганимдан ўзим ҳам афсусдаман. Мен ҳам бундан чарчадим, лекин бу ҳақиқат. Биз ҳали ҳеч нимани қўлга киритмадик, шунчаки, қилаётган ишимизни давом эттиришни хоҳлаймиз.
Беллашув қийин кечади. Нима бўлиши ҳақида олдиндан гапирмаймиз. Фақат шуни айтишим мумкинки, бизга осон бўлмайди. Бу жуда оғир ўйин бўлади, яна бир финал. Олдинда яна тўртта ўйин бор», — дейди Зидан.
«Реал» «Барселона»ни бир очкога ортда қолдирган ҳолда, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Мадрид клубининг «Алавес»га қарши беллашуви билан ўйинлар сони тенглашади.
Изоҳ (0)