• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    9 июль – Нобелий кимёвий элементи очилган кун

    Даврий жадвалга разм солсангиз, актиноидлар қаторида 92-рақамли элемент – урандан кейин бир талай сунъий радиоактив элементлар мавжудлигини кўрасиз. Бугун ана шундай элементлардан бири – нобелий кимёвий элементи очилган кун. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аслида, табиатда мавжуд кимёвий элементлар қатори шу жойда, яъни уран билан тугайди. Уран ўзи ҳам радиоактив элемент бўлиб, ядровий парчаланиш реакциялари учун асосий элемент-база, хом ашё ҳисобланади. Даврий жадвалда урандан кейин келадиган элементлар эса трансуран элементлар дейилади ва юқорида ҳам айтганимиздек, уларнинг барчаси сунъий олинган бўлиб, қолаверса, ҳаммаси радиоактивдир.

    Ҳозирда урандан кейинги элементлардан яна 26-таси кашф қилинган бўлиб, замонавий кўринишидаги Менделеев жадвалида 118-рақамли катакчагача бўлган ўринлар тўлган. Ҳозирча даврий жадвалда охирги катакни тўлдириб турган элемент рус кимёгари Оганесян шарафига оганессон деб номланган ва Ог формуласи билан белгиланган.

    Бугун 9 июль, шу сингари, ўзи табиатда мавжуд бўлмаган трансуран радиоактив кимёвий элементлардан бири – нобелий кашф қилинган сана. Номидан ҳам яққол кўриниб турибдики, у ўша машҳур илмий мукофот таъсисчиси, швед кимёгари Альфред Нобел шарафига қўйилган. Кимёвий формуласи No бўлган бу элемент даврий жадвалда 102-жойни эгаллаган.

    102-рақамли элементнинг синтез қилингани ҳақидаги дастлабки хабар 1957 йилда Стокгольмдан тарқалган эди. (Элемент номини Нобел шарафига қўйилишига асосий сабаб ҳам шу аслида). Кейинчалик, Стокгольм гуруҳининг натижалари янглиш экани маълум бўлди. Мазкур элементнинг ҳақиқатан ҳам синтез қилиниши эса 1966 йилда Дубнада, кимёгар олим Флеров бошчилигидаги илмий гуруҳ томонидан амалга оширилди. Аслида, ҳақиқатан ҳам нобелий синтез қилинганининг илк исботи лабораториядаги 1963 йилнинг 9 июлида ўтказилган тажрибаларда олинган бўлган. Шу сабабли ҳам 9 июль нобелий кашф этилган сана сифатида қайд этилади.

    Флеров илмий гуруҳи 102-элементни Фредерик Жолио-Кюри шарафига joliotiy деб аташни таклиф қилган эди. Шунингдек, яна бир таклифга кўра уни fleroviy деб ҳам номлаш кўзда тутилган эди (Флеров кейинчалик даврий жадвалда ўз номидаги элементга эга бўлди). Тахминан ўша пайтнинг ўзида совет олимлари билан деярли бир хил услубда иш олиб борган АҚШнинг Беркли университети кимёгарлари ҳам 102-рақамли элементни олишга муваффақ бўлган. АҚШ олимлари ҳам кашфиёт ҳақидаги ўз мақолаларида элементга нисбатан нобелий номини қўллаб келган.

    Натижада, дастлабки йилларда бу борада якдилликка келинмади ва савол очиқ қолиб кетди. Кейинги бир неча ўн йиллар ичида нашр этилган кимё дарсликлари ва айниқса даврий жадвалларда 102-элементнинг турли номлар билан келтирилган талқинлари пайдо бўлди. Бу эса кимё сингари аниқ фан учун нобоп нарса бўлиб, айниқса, ўқувчи-талабаларда чалкаш тушунчаларни келтириб чиқара бошлади.

    Умуман олганда, трансуран элементларнинг номланиши борасидаги баҳс-мунозаралар анча йиллар давом этган. 102-дан тортиб 109-рақамлигача бўлган кимёвий элементларнинг номлари фақат 1997 йилда, халқаро амалий ва назарий кимё иттифоқи (IUPAC)нинг махсус қатъий қарор қабул қилингунича давом этган. 102-элементга ном бериш бўйича ҳуқуқ унинг биринчи кашфиётчиси бўлган Дубна олимларига берилганига қарамай, 1997 йилнинг 30 августида бу элементга нобелий номи расман бириктирилди.

    Нобелийни Дубнада махсус тезлаткич ускунада, U-300 деб номланган циклотронда қўрғошин, уран ёки бошқа трансуран элементларни кислород, неон ёки углерод ионлари билан бомбардимон қилиш усулидан фойдаланиб синтез қилинган. Берклида ҳам худди шунга ўхшаш циклотрон – HILAC (Heavy Ion Linear Accelerator) қўлланган. Германиянинг Дармштадт шаҳридаги Гелмголц номли оғир ионлар лабораториясида ҳам UNILAC (Universal Linear Accelerator) номли циклотрон 1975 йилдан ишга туширилган бўлиб, унда ҳам 102-элемнент изотоплари олинган.

    Ҳозирда нобелий элементининг масса сони 248 дан 264 гача бўлган 16 хил изотопи маълум бўлиб, уларнинг бирортаси барқарор эмас. Энг узоқ яшайдиган нобелий изотопининг ярим емирилиш даври 58 дақиқани ташкил қилади (шу муддат ичида нобелий парчаланиб кетади). Шу сабабли ҳам бу элементнинг бирор тайинли амалий қўллаш соҳасини айтиш мушкул. Одатда, у юқорида номи эслаб ўтилган йирик илмий кимё лабораторияларида бошқа радиоактив элементларни олиш жараёнида қўлланади холос. Ушбу элементнинг кимёвий ва физик хоссалари ҳам жуда кам ўрганилган.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    10.07.2020, 11:06   Изоҳ (0)   16580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаришнинг асосий сабаби маълум қилинди

    10.07.2020, 09:37

    Олимлар коронавирусни йўқ қилишга қодир ҳаво фильтрини яратди

    09.07.2020, 17:03

    Олимлар коронавирус мияга зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    08.07.2020, 19:31

    Испания аҳолисида коронавирусга қарши иммунитет деярли ҳосил бўлмаётгани аниқланди

    08.07.2020, 11:58

    Олимлар яқин йиллар ичида янги турдаги коронавирус пайдо бўлишини прогноз қилмоқда

    07.07.2020, 17:54

    Стоматологлар коронавирус бемор оғиз бўшлиғига зарар етказишини маълум қилди

    07.07.2020, 12:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.