Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 34-турида «Ливерпуль» 8 июль, чоршанба куни «Брайтон» меҳмони бўлди.
Учрашув дебютида меҳмонлар иккита тўп киритишга муваффақ бўлди: Муҳаммад Салоҳ 6-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Жордан Ҳендерсон кейинги голни урди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Леандро Троссард ҳисобни қисқартирди. 76-дақиқада Салоҳ дубль қайд этиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди.
Мазкур ғалабадан кейин «Ливерпуль»нинг очколари 92 тага етди. Жамоа бир неча тур аввал чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйганди.
АПЛ
34-тур баҳси
8 июль, чоршанба
«Брайтон» — «Ливерпуль» 1:3
Голлар: 0:1 – 6 Салоҳ, 0:2 – 8 Ҳендерсон, 1:2 – 45 Троссард, 1:3 – 76 Салоҳ.«Брайтон»: Райан, Лэмпти, Уэбстер, Данк, Берн, Проппер (Биссума, 71), Стивенс, Гросс (Коннолли, 71), Мак Аллистер (Муй, 71), Троссард, Мопе.
«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Уильямс (Робертсон, 46), Кейта (Фабиньо, 61), Ҳендерсон (Милнер, 80), Вейналдум, Салоҳ, Фирмино (Минамино, 87), Окслейд-Чемберлен (Мане, 61).
Огоҳлантиришлар: Уильямс (41), Мане (62), Фабиньо (78), Лэмпти (85), Гомес (89).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)