• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар дуч келаётган бир-бирига зид санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бартараф этиш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 июль, чоршанба куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли — кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш», — деди давлат раҳбари.

    Мураккаб шароитга қарамай, ушбу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда, лекин баъзи ҳудудларда бу борадаги ишлар қониқарли эмаслиги таъкидланди.

    Карантин талабларининг юмшатилиши натижасида корхоналар фаолияти тикланди. Бироқ 69 минг тадбиркорнинг фаолиятини жонлантириш кераклиги, жойлардаги раҳбарлар 9 ой якуни бўйича уларнинг камида 70 фоизини, йил якунига қадар тўлиқ қувват билан ишлашига масъул ва жавобгарлиги белгиланди.

    Мамлакат миқёсидаги мутасаддиларга ҳудудларга бориб тушуми камайган корхоналар билан тизимли ишни йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

    Йиғилишда таъкидланишича, тадбиркорлар карантин қоидаларига амал қилишда санитария ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан тушунарсиз ва бир-бирига зид талабларга дуч келмоқда. Шу боис, тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифлари асосида жорий тартибларни қайта кўриб чиқиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тушунарли шаклда аҳолига етказиш топшириғи берилди.

    Қайд этилишича, ўтган йилда рўйхатдан ўтган тадбиркорларнинг, яъни янги бизнес субъектларининг 23 мингтаси ёки 24 фоизи бугунги кунда фаолият кўрсатмаяпти. Масъул раҳбарлар улар билан мулоқот қилиши, тез фурсатларда уларни ишга тушириш чоралари кўрилиши белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунда тадбиркорга кўпроқ шароит яратиб бериш, жумладан, электр, газ, сув таъминоти, йўл, кредит билан боғлиқ масалаларни ечиб бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

    Фаолият бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Бунда тадбиркорни махсус курсларда ўқитиш, субъектни рўйхатдан ўтказиш, асбоб-ускуна сотиб олиш харажатларининг бир қисмига грант ажратиш назарда тутилади. Ушбу тизимнинг вертикал ижросини таъминлаш учун ҳозирда фақат республика даражасида фаолият юритаётган Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ишини тумангача тушириш лозимлиги қайд этилди.

    Таъкидланишича, хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун энг қулай, кўп ва юқори даромадли иш жойлари ташкил этиш мумкин бўлган 31 та ўрта шаҳарларда инфратузилмани яхшилаш, ер ресурслари ва бино-иншоотлардан тўғри фойдаланиш, режалаштириш, бошқарув ва жамоат транспортини тўғри ташкил этиш аҳоли даромади ўсишига кескин туртки беради.

    Ушбу шаҳарларни хизмат кўрсатиш марказларига айлантириш, бунинг учун шаҳар раҳбарларига тизим яратиш ва аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

    Қайд этилишича, кейинги йилларда солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши натижасида бизнес ихтиёрида 2019 йилда 12 триллион сўм қолди, 2020 йилда яна 11 триллион сўм маблағ қолиши кутилмоқда. Энди янги вазифа, яъни «Солиқ идораси — тадбиркорга кўмакчи» тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.

    Шунингдек, 1 июлдан бошлаб илк маротаба тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми амалга киритилди. Ушбу янгилик орқали 2020 йилнинг биргина учинчи чорагида тадбиркорларга 700 миллиард сўмни айланма маблағ сифатида ўзида қолдириш имконияти яратилмоқда.

    Шу муносабат билан, мутасаддиларга ушбу янги тизим имкониятларини барча тадбиркорлар эътиборига етказиш ва ижросини барча ҳудудларда самарали ташкил этиш вазифаси юклатилди.

    Ундан ташқари, Президент жойларда ҳалигача тадбиркорларга ер ва бино-иншоотлар ажратишда кўплаб тўсиқлар мавжудлигини кўрсатиб ўтди. Буларни очиқ савдога, электрон аукционга чиқариш жараёнларини жонлантириш вазифаси қўйилди.

    Яна бир муҳим масала — бюджет даромадлари ижросини таъминлаш. Давлат раҳбари бу борада кўрилаётган чораларнинг самарасини ошириш юзасидан қатор топшириқлар берди.

    Мавзуга доир: «Бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади» — Шавкат Мирзиёев коронавирус масаласида мамлакат аҳолисига мурожаат қилди

    08.07.2020, 21:44   Изоҳ (0)   24526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 9 июль куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    08.07.2020, 21:21

    Наманганда шифокорни уриб, кўзини кўр қилган шахс 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

    08.07.2020, 21:08

    Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари нега кечикиб эълон қилинаётганига изоҳ берилди

    08.07.2020, 20:56

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    08.07.2020, 20:43

    Самарқандда алимент тўламагани учун вақтинча қамоққа олинган 34 ёшли эркак ҳибсхонада тутқаноғи тутиб вафот этди

    08.07.2020, 20:32

    «Бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади» — Шавкат Мирзиёев коронавирус масаласида мамлакат аҳолисига мурожаат қилди

    08.07.2020, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.