Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Гвалиор шаҳри маъмурияти карантин қоидаларини бузган шаҳар аҳолисини коронавирусга қарши курашга жалб қилишни бошлади. Бу ҳақда Newindiannexpress нашри хабар қилган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Санитар-эпидемиологик талабларни бажармаган, ниқоб тақмаган шаҳар аҳолиси COVID-19 билан касалланган беморлар даволанаётган шифохоналар ва полиция блокпостларида ишлашга жалб қилинмоқда. Карантинни бузганлар камида уч кун давомида коронавирусга қарши кураш фронтида меҳнат қилади. Шунингдек, ушбу қоидабузарлик учун жаримага ҳам тортилади.

Мазкур жазо чораси Мадхя-Прадеш штатида жорий қилинган коронавирусга қарши чора-тадбирлар доирасида қўлланилмоқда. Штат ҳукуматининг қайд этишича жазоланганлар хонадонларни айланиб чиқиб, инфекция аломатлари бўлган аҳолини текширади.

Ҳиндистонда COVID-19’га қарши кураш бўйича миллий чора-тадбирларга кўра жамоат жойларида ва иш жойида тиббий ниқоб тақиш мажбурий ҳисобланади. АҚШнинг Жонс Ҳопкинс университети тақдим этиб келаётган статистикага кўра, Ҳиндистон бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича 3-ўринда бормоқда.

Аввал ҳиндистонлик эркак коронавирусдан ҳимояланиш учун ўзига 4 минг долларга тилла ниқоб ясаттиргани, Ҳиндистонда куёв ўз тўйида меҳмонларга коронавирус юқтириб вафот этгани, Ҳиндистонда юзнинг ёпиқ қисми сурати туширилган ниқоблар ишлаб чиқарила бошлагани ҳақида хабарлар берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди