Қозоғистон ва Ўзбекистондан юртига қайтган Тожикистоннинг 70 нафар фуқаросида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Asia-Plus.
Уларнинг барчаси қаттиқ назорат остида бўлган Суғд вилоят шифохонасига ётқизилган.
Вилоят соғлиқни сақлаш соҳасидаги манбанинг сўзларига кўра, бугунги кунда Суғд клиник шифохонасида 92 нафар коронавирусга чалинган бемор даволанмоқда.
Уларнинг 70 нафари, асосан, Хатлон вилояти аҳолиси ва 22 нафари Суғд аҳолиси. Шунингдек, Бўстон вилоятида истиқомат қилувчи икки нафар беморнинг аҳволи оғирлиги боис улар реанимация бўлимига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни коронавирус пандемияси сабаб қўлланилган чекловлар ортидан «Жибек йўли» қозоқ-ўзбек чегара постида қолиб кетган 776 Тожикистон фуқароси, шу жумладан, 40 дан ошиқ болалар ватанларига қайтарилган.
Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ), ЮНИСЕФ ва Тожикистон ҳукумати биргаликда Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида бўлган тожикистонлик муҳожирларни қайтаришда биргаликда ҳаракат қилгани маълум қилинган.