• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Геология фанлари университети бу йил қанча талабани қабул қилади? Ректор билан суҳбат

    Маълумки, жорий йилнинг 31 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев бир қатор илм-фан вакиллари билан ўтказилган учрашувда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университетини ташкил қилиш ташаббусини илгари сурган эди. 2020 йил 8 июнь куни эса ана шу ташаббуснинг натижаси ўлароқ «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди.

    Айни пайда бошқа университетлар қатори, янги университетга ҳам бакалавриат ва магистратура босқичлари учун қабул эълон қилинган. «Daryo.uz» қабул жараёнларига тайёргарлик, шунингдек, университетнинг келгусидаги режалари, мақсад ва вазифалари ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш ниятида Давлат геология ва минерал ресурслар кўмитаси раиси, Геология фанлари университети ректори Бобир Исламов билан суҳбат ўтказди.

    Айтингчи, айнан геология йўналишида алоҳида университетнинг бўлиши қанчалик муҳим ва бизда бунга шароит етарлими?

    Кўпчилик билмаса керак, Ўзбекистон табиий бойликлар захираси бўйича кучли 10 талик давлатлар қаторига киради. Мамлакатда 73 турдаги фойдали қазилма захирасига эга 2 мингдан ортиқ конлар бор. Кўриниб турибдики, бизда деярли барча ер ости ва ер усти бойликлари мавжуд. Бироқ бу бойликларни аниқлаш, топиш ва фойдаланишга топшириш, юртимиз тараққиёти йўлида ишлатиш учун етарлича билим ва тафаккур, замонавий технологиялар ва уларни ишлата оладиган малакали кадрлар зарур. Айни пайтда Ўзбекистонда аниқланган конларнинг 437 таси ўзлаштирилмаган, қидирув ишларига жалб қилинган техникаларнинг 70 фоизи эскирган. Бу соҳада ютуқлардан кўра муаммоларимиз кўпроқ экани ва ушбу йўналишдаги алоҳида университетнинг бўлиши қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди. Геологиямизга инвестициялар жалб қилиб, маҳсулотни қайта ишлаш борасидаги аҳволни ҳам кўнгилдагидек деб бўлмайди. Бизда бу йўналиш йиллар давомида ислоҳотлардан четда қолиб кетгандек туюларди менга. Чунки етарлича имконият ва салоҳиятга эга бўлишимизга қарамасдан улардан максимал фойдалана олмаяпмиз. Ҳозир ҳам 111 та истиқболли коннинг атиги 14 тасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида 39 млн долларлик 6 та лойиҳа амалга ошириляпти, холос. Биздаги имкониятга таққослаганда бу жуда кам. Иқтисодиётни минерал ресурслар билан мунтазам таъминлаш, геология тармоғимизга инвесторларни кўпроқ жалб қилиш учун аввало ўзимиз бунга тайёр туришимиз, яхши кадрларимиз бўлиши керак.

    Ўтган асрда ўзбек халқи бунинг уддасидан чиққанди. Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги йилларда геология, янги конларни излаб топиш ва фойдаланишга топшириш борасида мақтанса арзийдиган натижаларга эришганмиз. Бир сафар уддаладикми, нега энди иккинчи марта қила олмас эканмиз? Маълум муддат кадрлар бўшлиғи пайдо бўлиб қолганини тушунаман. Лекин энди тарихдаги ютуқларимизга яраша келажак яратадиган пайт келди. Давлат раҳбарининг бунга алоҳида эътибор қаратаётгани мени қувонтирди.

    Янги университет фаолиятини кандай тасаввур қиляпсиз? Умуман, қабул ва таълим жараёни бўйича аниқ режалар борми?

    Янги ташкил этилаётган университет геология йўналишида таълим, илм-фан ва амалиётнинг интеграциясини ўзида мужассам этган ва соҳамизда малакали кадрлар тайёрлаш, долзарб илмий-тадқиқотлар ўтказиш, натижаларини амалиётга жорий этиш ва якунида Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак.

    Бу қарорда санаб ўтилган бир қатор топшириқларда ҳам ўз ифодасини топган. Улардан айримларига эътиборингизни қаратмоқчиман.

    Жумладан, Геология фанлари университети фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий масалаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш жуда муҳим. Фан дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқишда эса етакчи хорижий таълим муассасалари, жумладан, Санкт-Петербург кончилик университети тажрибасидан фойдаланишни режа қилганмиз. 1 сентябргача университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш, фан дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқиш ишларини якунлашимиз керак.

    Яна бир муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Геология фанлари университети таркибида Санкт-Петербург кончилик университетининг махсус умумтаълим ва базавий техник фанларини ўқитишга ихтисослашган Бошланғич муҳандислик тайёрлаш марказини очишимиз зарур. Бу масалада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда иш ташкил этиш лозим.

    Режамизда университет таркибида Геоинновацион технологиялар марказини очиш масаласи ҳам бор. Уни жиҳозлаш учун жами 1925 та замонавий ускуналар ва инвентарлар рўйхати тасдиқланди. Уларнинг умумий қиймати 14 млн долларга яқин бўлиб, бунга Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларининг ҳомийлик маблағлари жалб этилиши кўзда тутилган.

    Бу йилги қабул учун қанча квота ажратилган?

    2020/2021 ўқув йили учун университетга 6 та таълим йўналишлари ва 4 та мутахассисликлар бўйича 240 та квота ажратилди. Шундан 200 таси – бакалавриат, 40 таси – магистратура бўйича. Битирувчилар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда иш билан таъминланади. Ушбу жадвалда ҳаммаси батафсил келтирилган:

    Бундан ташқари, қабул жараёни яна-да кулайроқ бўлиши учун «Call-марказ» ташкил қилдик, мутахассислар ажратдик. Лекин абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказишга бакалаврит учун жорий йилнинг 20 июлигача, магистратура учун эса 30 июлга қадар муддат белгиланганини эслатиб ўтмоқчиман.

    Бу йил биринчи талабаларимизни қабул қиламиз. Шу сабабли ҳаяжонимиз ҳам, масъулиятимиз ҳам етарлича. Геология фанлари университети келгусида соҳага юқори малакали, илмий салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаб бериши, юртимизда янги конларнинг очилиши ва табиий бойликларимизнинг халқимиз манфаати учун хизмат қилишига ўз ҳиссасини қўшади деган умиддаман.

    Абитуриентларга эса имтиҳонларда омад тилаб қоламан!

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    08.07.2020, 12:00   Изоҳ (0)   64816
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    The Tower Build хонадонларни фоизсиз муддатли тўлов асосида харид қилишни таклиф қилади!

    08.07.2020, 09:00

    Яхши кредит тарихига эгамисиз? Энди сизга янада қулай!

    07.07.2020, 15:00

    «Ўзбегим эшиклари» хоналараро эшик танлашда биринчи ёрдамчи!

    07.07.2020, 09:00

    Mirabad Avenue м² 13 300 000 сўм бўлган апартаментлар сотувини бошлайди

    06.07.2020, 15:00

    ACIBADEM’да болалар нейрожарроҳлиги: муваффақият омиллари

    06.07.2020, 09:00

    Британия менежмент университети Сардобадаги фавқулодда вазиятдан азият чеккан абитуриентлар учун грант жойларни тақдим этади

    03.07.2020, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.