Ўзбекистонда 2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 128 кишига кўпайиб, 10 587 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

  • 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида);
  • 11 нафари Қорақалпоғистонда (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида);
  • 2 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида;
  • 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 6690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, мамлакатда касалликдан вафот этганлар сони 39 нафарга етган. Шу билан бирга, Навоий вилоятида коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди, бироқ бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча расман маълумот бергани йўқ.

Ҳозирда мамлакатда 3858 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.