• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши шаҳар ҳокими икки заправка орасида клиника қуришга рухсат берди. Аввалги ҳокимнинг шундай қарорини суд бекор қилган эди

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ёнилғи қуйиш шохобчасининг муҳофаза майдонидан хусусий клиника қуриш учун ер майдони ажратиб берди. Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган тадбиркор Бахтиёр Раҳимовнинг айтишича, ҳоким қарори билан ажратилган ер майдонида қад ростлаётган хусусий клиника беморлари заправканинг 80 минг литрдан ортиқ ёнилғи сақланадиган омбори ёнида даволанишига тўғри келади. Бу эса беморлар ҳаётига катта хавф туғдиради.

    Бахтиёр Раҳимов.

    Бахтиёр Раҳимов.
    Фото: «Дарё»

    «Хусусий клиникага даволаниш мақсадида ётган беморлар спортчи эмас-ку, ёнилғи қуйиш шохобчаси омборида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда югуриб, кўчага чиқишга улгурса, — дейди «Таъминот савдо сервис» МЧЖ раҳбарлигидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси мулкдори. — Қолаверса, хусусий клиника муҳофаза майдонида қурилаётганлиги сабабли ёнилғи сақловчи омборимизга ўт ўчириш машиналари кириб-чиқиши учун йўл қолмаяпти».

    Шохобчанинг ёнилғи омбори.

    Шохобчанинг ёнилғи омбори.
    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, Бахтиёр Раҳимов раҳбарлигидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг муҳофаза майдонида қад ростлаётган Artro-Med хусусий клиникаси ҳар икки томондан ҳам заправкалар билан ўраб олинган.

    Янги қурилаётган хусусий клиника.

    Янги қурилаётган хусусий клиника.
    Фото: «Дарё»

    «Янги қурилаётган хусусий клиника чап томонда бензин ‘аправка билан, ўнгдан эса газ заправка билан ўраб олинган, — дейди Бахтиёр Раҳимов. — Қолаверса, собиқ ҳоким Жамшид Фозилов даврида тадбиркор учун ажратиб берилган ер майдони ҳақидаги қарор Қарши шаҳар Маъмурий судининг 2019 йил 30 декабрдаги қарори билан бекор қилинган. Боиси, шаҳар ҳокимининг 2019 йил 4 апрелдаги қарорига кўра, хусусий клиника учун ажратилган ер майдони шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 ноябрдаги қарори билан фуқаро Мирзаев Мансурга иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдони ичига кирганлиги аниқланган».

    Янги қурилаётган хусусий клиника.

    Янги қурилаётган хусусий клиника.
    Фото: «Дарё»

    Кузатувларимизга кўра, хусусий клиникани ўнг томондан ўраб турган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси масъуллари ҳудудда клиника қурилаётгани боис бетон ғиштда баланд девор қуриб, хавфсизликни таъминлашга уринмоқда. Бироқ бу девор қай даражада хавфсизликни таъминлайди, буниси номаълум.

    Газ заправка эгаси томонидан қурилаётган девор.

    Газ заправка эгаси томонидан қурилаётган девор.
    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳар Маъмурий судининг 2019 йил 30 декабрдаги ҳал қилув қарорида айтилишича, шаҳарнинг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов томонидан имзоланган 2019 йил 4 апрелдаги хусусий клиника қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарор шаҳар Қурилиш бўлими томонидан тақдим этилган нотўғри маълумот сабабли чиқарилган бўлиб, айнан шу сабаб суд томонидан бекор қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Бироқ шаҳарнинг янги ҳокими Нормўмин Холбоев 2020 йил 3 июнь куни собиқ ҳоким Жамшид Фозилов томонидан 2019 йил 4 апрель куни имзоланган ва суд томонидан бекор қилинган қарорни «қонун талабларига мувофиқлаштиряпмиз» деб, яна ёнилғи қуйиш шохобчасининг муҳофаза майдонидан Artro-Med хусусий корхонасига 40 сотих ер ажратиб бериш ҳақида қарор чиқаради.

    Фото: «Дарё»

    Ваҳоланки, вилоят бош архитектори Ш.Қурбоновнинг 2020 йил 18 майдаги Қарши шаҳар ҳокимига ёзган билдириш хатида ёнилғи қуйиш шохобчаси уй-жой ва жамоат бинолари, одамлар кўп тўпланадиган масканлардан 60 метр узоқликда бўлиши лозимлиги эслатилган.

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, шаҳар Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи М.Аҳмедов ҳам 2020 йил 7 майдаги хулосасида Artro-Med хусусий клиникаси ёнилғи қуйиш шохобчаси муҳофаза майдонига кириб борганлигини, ёнғин хавфсизлиги учун орқалиқ масофа қолдирилмаётганлигини маълум қилган. Шунга қарамасдан шаҳар ҳокими хусусий клиника қуриш учун рухсат берган.

    Фото: «Дарё»

    Ҳокимнинг ушбу қарори қай даражада асосли эканлигини билиш мақсадида Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев билан бу ҳақда мулоқот қилдик.

    «Мутахассисларимиз вазиятни қайта ўрганиб чиқади ва икки кун ичида батафсил маълумот берилади. Агар янги қурилаётган хусусий клиника ҳақиқатдан ҳам ёнилғи қуйиш шохобчасининг муҳофаза зонасига кирган бўлса, адолатли қарор чиқарилади», — деган ҳоким бир ҳафта вақт ўтса-да, на муаммони ўрганди ва на бизнинг сўровимизга тайинли жавоб қайтарди.

    Клиника биноси ва заправка ўртасида қолаётган масофа.

    Клиника биноси ва заправка ўртасида қолаётган масофа.
    Фото: «Дарё»

    «Айни пайтда хусусий клиника қурилиши якунланмоқда. Клиника биноси ва заправка ўртасида 25 метр масофа қолган. Мен ёнғин хавфсизлиги учун беш метр баландликда девор қурилиб, шу масофа қолса ҳам розиман. Техникалар кириб-чиқиши учун имкон бўлса, бунга ҳам йўқ демаяпман. Аммо хусусий клиника раҳбари ёнилғи сақловчи омборим ёнидан қўшимча бинолар қуриб, беморларнинг дам олиши учун ўриндиқлар ўрнатишни, хуллас заправка тагига қадар кириб келишни мақсад қилган. Хусусий клиника раҳбарининг ‘Менга ҳокимлик томонидан қарор берилган’ дея одамлар ҳаётини хавф остига қўйиши мени хавотирга қўймоқда», — дейди «Таъминот савдо сервис» МЧЖ раҳбарлигидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси мулкдори Бахтиёр Раҳимов.

    Бахтиёр Раҳимов.

    Бахтиёр Раҳимов.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бахтиёр Раҳимов «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида шаҳарнинг янги ҳокими Нормўмин Холбоев дастлаб хусусий клиника раҳбарига заправка олдига тиқилмасликни айтган бўлса-да, бироз муддат ўтгач тескари томонга ўзгарганини ва бўлаётган ноҳақликка жим қараб турганини айтмоқда.

    «Дарё» ушбу ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ҳокимлигидан тайинли жавоб кутади ва мавзуга қайтади.

    Мавзуга доир: 

    • «Ҳоким бизни кўчада қолдирмоқчи». Қарши ҳокими тадбиркорларни норози қилиб, уларнинг дўконларини бузиб ташламоқда
    • Қарши шаҳар ҳокимлиги «Тадбиркор муаммоси ҳал этилди», демоқда. 4 йилдан бери сарсон тадбиркор эса муаммо ҳалигача ечим топмаганидан нолимоқда

    06.07.2020, 21:57   Изоҳ (0)   32659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди

    06.07.2020, 21:45

    Тошкентда автомашиналарни жарима майдонидан чиқариш бўйича онлайн тизим ишга туширилди

    06.07.2020, 21:08

    Шавкат Мирзиёев банкларни хусусийлаштириш ва трансформация қилиш масаласида йиғилиш ўтказди

    06.07.2020, 20:56

    Тошкентда карантин қоидаларига амал қилмаган автобус ҳайдовчилари ва чиптачилари жаримага тортилади

    06.07.2020, 20:32

    «Бир кеча дам олиш нархи 20 миллион сўмлик жойлар ҳам бор». Азиз Абдуҳакимов Бўстонлиқдаги «дача»ларнинг нархини танқид қилди

    06.07.2020, 20:07

    Ўзбекистонда 7 июль куни 39 даражагача иссиқ бўлади

    06.07.2020, 19:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.