«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия чемпионати 33-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши учрашувда (5:2) 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди.
Бу Рэшфорднинг 2019/20 йилги мавсумда барча мусобақаларда урган 20-голи бўлди. Шу тариқа Рэшфорд охирги марта 2011/2012 йилда қайд этилган натижани такрорлади.
Гап шундаки, 2000 йилдан кейин «Манчестер Юнайтед» таркибида фақатгина уч нафар англиялик футболчи бир мавсум давомида 20 тадан кўпроқ гол урган. Булар Уэйн Руни (2011/12, 2009/10, 2008/09, 2006/07), Пол Скоулз (2002/03) ва Тедди Шерингем (2000/01).
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд 2016 йилдан бери асосий жамоа сафида тўп суради. Жорий мавсумда у Премьер Лиганинг 26 учрашувида майдонга тушиб, 15 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)