Англия Премьер Лигасининг 33-тур доирасида ўтказилган учрашувда «Манчестер Юнайтед» «Борнмут»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур беллашувда «Манчестер Юнайтед» ҳужумчилари – Маркус Рэшфорд, Антони Марсьяль биттадан гол урган бўлса, Мэйсон Гринвуд дубль қайд этди.
2019/20 йилги мавсумда ушбу уч нафар ўйинчи томонидан барча мусобақаларда урилган голлар сони 55 тага етди.
Шундай қилиб, «Манчестер Юнайтед» ҳужум триоси бу кўрсаткич бўйича «Ливерпуль» футболчилари Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирминони ортда қолдирди. Мерсисайд учлиги эса бу мавсумда 51 та гол урган.
«Манчестер Юнайтед» 33-турдан кейин 55 очко билан 5-ўринда бораётган бўлса, «Ливерпуль» чемпионат якунланишига 7 тур қолганида чемпионлик масаласини ҳал қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)