«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 34-тури доирасида ўтказиладиган Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Яна бир қийин баҳс кутмоқда. «Сан Мамес» — бу ҳамма учун мураккаб бўлган стадион, буни биламиз. Ажойиб ўйин бўлади, аммо биз бунга тайёрмиз.
Футболчилар Ла Лиганинг мураккаб, қийин ва узоқ давом этадиган мусобақа эканлигини билади. Ҳеч қандай эйфория йўқ, чунки биз ҳали ҳеч нарса ютмадик. Бизда ўйинларда ғалаба қозониш истаги бор. «Реал»да ҳар доим босим бўлган ва бу жуда яхши ҳолат деб ҳисоблайман. Касбимизнинг гўзаллиги ҳам шунда, шу жумладан, мураббий сифатида ҳам. Босим яхшироқ ишлашга мажбур қилади», — дейди Зидан.
33-турдан кейин «Реал» 74 очко тўплаган ҳолда, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Қироллик клуби» 2-ўринда бораётган «Барселона»дан 4 очкога илгарилаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетик Бильбао» — «Реал» учрашуви 5 июль, якшанба куни соат 17:00 да бошланади.
Изоҳ (0)