«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди «Кристал Пэлас» қарши учрашувда (3:0) ўзининг Англия Премьер Лигасидаги 100-голини урди.
Вардининг мазкур учрашувдаги биринчи тўпи 33 ёшли ҳужумчи учун Премьер Лигадаги 100-гол бўлди. Варди «Лестер» сафида бундай натижага эришган биринчи футболчига айланди, дея хабар беради Goal.
«Кристал Пэлас» қарши ўйинда Варди 77 ва 90-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этиб, дубль қайд этди. «Лестер»нинг биринчи голига эса 49-дақиқада Келечи Ихеаначо муаллифлик қилди.
33-турдан кейин «Лестер» 58 очко билан турнир жадвалида 3-поғонани эгаллаб турибди, «Кристал Пэлас» (42) эса 13-ўринда бормоқда.
Жейми Варди жорий мавсумда Премьер Лига баҳсларида 30 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 21 та гол ва 5 ассист ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)