Саудия Арабистони шаҳзодаси Турки бин Носир Лос-Анжелесдаги квартирасини кўчмас мулк бозорига қўйди. Унинг бундай қарорга келишига уйни танишлари ва дўстлари орқали сотишга қилган ҳаракатлари муваффақиятсиз битимлар билан якун топгани сабаб бўлган.
Шаҳзоданинг уйи жойлашган Беверли Парк Лос-Анжелесдаги энг қаттиқ қўриқланадиган ҳудудлардан ҳисобланади.
Мазкур кичик шаҳарчада Беверли-Ҳиллз тоғларида жойлашган жами 70 та турар жой ўрин олган. Беверли Парк катта майдонли уйлари билан машҳур саналади. Ҳудудда жойлашган энг кичик уйнинг майдони 743 квадрат метр, энг катта уйники бўлса 3000 квадрат метрни ташкил қилади.
Беверли Паркдаги тўртта катта уй Саудия Арабистони қироллик оиласига қарашли бўлиб, улардан энг каттаси шаҳзода Турки бон Носирники. Уй 20 минг квадрат метрдан ташкил топган икки қаватли комплексдан иборат.
Маълум қилинишича, шаҳзода хонадонида 22 та ётоқхона ва 39 та ювиниш хонаси мавжуд бўлиб, уй майдони 4 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)