• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия энди нималарга қодир? Хитой ва Эроннинг махфий келишуви. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг навбатдаги муҳокамаларга бой сонини диққатингизга ҳавола этади.

    Сиёсий ғалабага эришган Путин

    Ўтган ҳафтада Россияда Путинга ўз ҳокимиятини 2036 йилгача сақлаб қолиш ва олдинги сайловлар натижаларини бекор қилишга қаратилган умумхалқ референдум бўлиб ўтди. Ғарблик экспертлар назарида сайловлар сохта ўтказилган бўлса-да, Путиннинг конституцияни ўзгартириш борасидаги ғоясини 77 фоиздан кўпроқ россияликлар қўллаб-қувватлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўтган ҳафта Путин учун муваффақиятли ҳафта бўлди ва шу билан биргаликда рус ҳарбий разведкаси Толибонларга америкалик ҳарбийларни ўлдирилиши учун ҳақ тўлаши борасидаги хабарлар АҚШ матбуотини «портлатиб» юборди деб ёзади, The Bloomberg нашри.

    COVID-19 пандемияси АҚШ учун Хитой билан янада шафқатсиз рақобатга киришга ундаётган бир вазиятда Россия тарафидан бўлаётган таҳдидлар АҚШ олдида қўшимча хавотирларга сабаб бўлди. АҚШнинг Россия борасидаги хавотирлари нималардан иборат? Россия гарчи Хитой каби иқтисодий салоҳиятга эга бўлмаса-да, аммо АҚШ ўрнатган дунёдаги геосиёсий тартибни қўпоришга ҳаракат қилмоқда ва ўзининг чекланган иқтисодий захираларини тажовузкор геосиёсат учун сарф қилмоқда.

    Россия энг аввало ўзининг сиёсий амбициялари билан пост совет ўлкаларида ҳамда Шарқий Европада ҳаракат қилишга жазм қилган. Путин учун Совет Иттифоқининг парчалиниши гўёки тарихий хатоликдек. Шундан бўлса керак, ўтган ҳафтада берган интервьюсида Совет Иттифоқининг собиқ совет ўлкаларига  «совғалари» ҳақида гап ҳам қистириб кетди. Путин назарида, мудофаа қудрати ёрдамида пост совет республикаларининг расмий Кремлга хайрихоҳлигига эришиш орқали ўз қудратини кўрсатиб қўйишдир. Бу эса демократия мафкурасининг Россияга хавф туғдиришини олдини олган бўлади.

    Путин сўнгги 10 йил мобайнида айнан шундай сиёсатни қўллаб келмоқда. Бунинг мисолини Россиянинг Грузияга, Украинага ҳужумлари ва Марказий Осиёга ўтказаётган босимларида кўринади. Бундан ташқари, Россия НАТОга қарши туриш мақсадида ўзининг ҳарбий қудратини такомиллаштиришга ҳам зўр бермоқда. Бу эса АҚШ учун жиддий хавфларни юзага келтиряпти. АҚШ ҳукумати совуқ уруш даври тугаганидан бери яхлит, осуда Европани кўриш учун ҳаракат қилди, Россия эса Европа Иттифоқининг шарқий чегараларига хавф солмоқда.

    Путин геосиёсий таъсирга эришиш учун ҳаракат қилар экан, аввало, НАТО ва Европа Иттифоқини сиёсий институтларини заифлаштиришни истамоқда. Кучли аҳил Ғарб эса Путиннинг сиёсий мақсадларига тўсиқ бўлади. Демократик қадриятларни илгари сураётган Ғарб эса Путиннинг авторитар ҳокимиятини бир кунмас бир кун қўлдан кетишига сабаб бўлиши мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бунга қаршилик кўрсатиш учун Путин Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг нолиберал сиёсий партияларидан ҳам фойдаланишга, уларнинг хайрихоҳлигига эришган ҳолда, Москвани уларнинг Маккасига айлантирмоқчи. Дональд Трамп эса Европадаги ҳамкорлари билан алоқларни узиб юбормоқда, Европа хавфсизлигини таъминлашдаги масъулиятидан воз кечмоқда ва Путиннинг амалга оширмоқчи бўлган мақсадларига ёрдам бермоқда.

    Путин, шунингдек, рақибининг ҳудудида сиёсий тартибсизликни кучайтириш билан ҳам устамонлик билан фойдаланмоқда. Асосийси либералларнинг мафкураси халқ кўз ўнгида обрўсизланса-да, ўртада низо чиқса, шуниси расмий Кремль учун энг фойдалиси.

    Европадаги ўнг сиёсий гуруҳларни молиялаштириш, Америка жамиятининг қутблашувидан манфаат кўриш, дезинформация тарқатаётган «троллар фабрикасини» қўллаб-қувватлаш жаноб Путинга душманларининг ички низоларга тортилишига ёрдам беради ва бу уларнинг халқаро сиёсатда Россиянинг йўлига тўғаноқ бўлишдек имкониятдан маҳрум қилади.

    Агарда Россия ўз мақсадига эришадиган бўлса, ўзининг яқин қўшнилари устидан геосиёсий ва ҳаттоки тўғридан-тўғри бошқарувга эга бўлишга, ғарбнинг демократик давлатларига нифоқ сепишга ва шу тариқа дунё тартибини издан чиқаришга қодир бўлиб олади.

    Хитой ва Эроннинг махфий келишуви

    Ливанда нашр қилинадиган Raseef 22 нашри шу кунларда расмий Теҳрон ва расмий Пекин ўртасида имзоланган эронликлар манфаатларига зид келадиган махфий битим шартларини эълон қилди ва бу битим эронликлар орасида катта сиёсий резонансни келтириб чиқарди. Ҳозирча мазкур битимнингнинг батафсил тафсилотлари эълон қилингани йўқ бўлса-да, аммо бу битимдан нималар кўзлангани ҳақида тахминлар мавжуд.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2020 йилнинг июнь ойида Эрон ҳукумати Хитой билан кенг томонлама стратегик битим имзолади. Бу битим Эрон ҳукуматининг хитойликларга иқтисодиётнинг турли соҳаларида сармоявий имтиёзлар берилишини назарда тутади.

    Эрон ҳукумати АҚШнинг Эронга нисбатан жорий этган эмбарго сиёсати натижаси сифатида изоҳланмоқда. Ўз навбатида, Эрон ҳукумати БМТнинг хавфсизлик кенгаши учрашувида Хитой тарафидан Эронга нисбатан қўлланилган қурол-аслаҳа эмбаргоси муддатларини узайтиришга вето қўйиш таклифини билдиришни илтимос қилган.

    Собиқ пресидент Аҳмадинажот Теҳрон ва Пекин ўртасидаги мазкур битимнинг махфий бандлари борлигини ва бу эронликларнинг миллий манфаатларига зидлиги борасида фикр билдириши Эронда катта сиёсий резонансга сабаб бўлган. Эронликлар ҳаттоки Хитойни мустамлака мамлакат деб аташгача борган.

    Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, собиқ президентнинг мазкур баёноти 2021 йилга белгиланган Эрондаги президентлик сайловлари олдидан сиёсий нуфузга эга бўлишга уриниш ҳам бўлиши мумкин. Сабаби, Аҳмадинажот ўз чиқишида эронликлар манфаатларини сотаётган бирор-бир эронлик расмийларнинг исм-шарифларини очиқламаганидир.

    Тарихга назар солинса, Аҳмадинажот Эрон ҳукуматининг «катталарини» танқид қилган биринчи сиёсатчи ҳам эмас. Бундан бир йил олдин эронлик сиёсатчи Ҳасан Наврўзий мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийга йўллаган мактубида Эрон ҳукуматини Хитойга Киш оролини 25 йил муддатга текинга ижарага берганлигини танқид қилиб ёзганди. Қайд этиш жоиз, Эрон ҳукумати мазкур фактни инкор этганди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2019 йилнинг сентябрь ойида Petroleum Economist нашри Эрон ҳукуматидаги ишончли манбаларга асосланган ҳолда Эрон нефть вазирлиги расмийлари келишувнинг кўп битимлари очиқланмаслиги ҳақида баёнот берганлигини ва шунга қарамай, журналистлар Хитойнинг нефть-газ, нефть-кимё ҳамда транспорт тизимига 25 йил муддатга 280-400 миллиард доллар миқдорида сармоя киритажаги ҳақида маълумот берганди.

    Petroleum Economist нашри хабарига кўра, 2016 йилда имзоланган шартнома бандларига 2019 йилда махфий пунктлар киритилган ва бу махфий пунктлар Хитойга катта имтиёзларни қўлга киритишга имкон берган. Шунингдек, мазкур битимда Хитой Эрон нефти учун долларда эмас, Хитой юанида ҳақ тўлаши бандлари ҳам мавжудлиги таъкидланаган.

    Бироқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Мусави Эрон Хитой муносабатларини кўролмайдиган кучлар мавжуд, аммо шунга қарамасдан Эрон—Хитой ҳамкорлиги мустаҳкамланиши табиий жараёндир. Аммо шу ўринда, Аббос Мусави Хитой билан ҳали шартнома имзоланмаганини ҳам таъкидлаб ўтди.

    Халқаро сиёсат ва иқтисод Эронга кучли босим ўтказмоқда. Эрон ҳукумати эса ўз халқига нисбатан халққа босим ўтказмоқда. Эронда ҳеч бир тартиб мамлакатнинг олий раҳнамоси Оятулло Хумонаийнинг розилигисиз ўтмаслигини билган эронликлар хитойликлар билан имозоланган битимлар оилй раҳбарнинг кўрсатмалари остида амалга оширилаётганини яхши тушунишади.

    Эрон ҳукумати Хитой билан ўтмишдаги олди-сотдилар ижобий якунланмаган бўлса-да, АҚШнинг Эронга нисбатан қабул қилган сиёсати натижасида энг ёмон танловга рози бўлишга маҳкум. Хитой сармояси Эрондаги иқтисодий вазиятни бироз бўлса-да яхшилашга хизмат қилади. Шу билан бирга, Эрондаги маҳаллий сиёсий кучлар Эрон-Хитой битимларини танқид қилиш орқали оилй раҳнамонинг фикрларини ўз томонига оғдириш билан ҳокимият тепасига келмоқчи, деган фикрда.

    АҚШ ва Европа Иттифоқи муносабатлари келажаги қандай бўлади?

    Кўплаб европалик сиёсатчи гурулар АҚШнинг Европа Иттифоқига муносабати 2017 йилдан бери салбий тарафга юз бергани ўзгаришсиз қолаётгани ҳақидаги фикрда. Агарда Жо Байден ноябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозонадиган бўлса, европалик сиёсатчилар бундан ҳурсанд бўларди, деб ёзади The Project Syndicate нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида Германия Ташқи ишлар вазири Хейко Маас «ноябрь ойидаги сайловларда АҚШ тепасига ким келишидан қатъи назар Европа ён атрофидаги муаммоларни АҚШсиз ҳал қилиш ҳақида» ўйлашлари кераклиги ҳақида гапирди.

    Айрим скептик сиёсий таҳлилчилар назарида бўлғуси сайловларда демократлар республикачиларни мағлуб қилса-да, АҚШ Европа Иттифоқи муносабатларида сезиларли ўзгариш бўлмаслигини айтмоқда. Улар назарида демократ президент савдо муносабатларида протекционизмни давом эттиради, Америка халқининг изоляционист сиёсатини маъқуллайди ва Европани ҳимоя қилиш учун ўз чўнтакларини ҳавога совурмайди. Европалик сиёсатчилар дастлаб мазкур фикрларни президентликка номзод Элизабет Уоррен ва Берни Сандерсга «ёпиштириб» келган бўлса, эндиликда улар Жо Байденга ҳам мазкур тамғани босишмоқда.

    Бироқ Байден АҚШ Европа Иттифоқи муносабатларига ҳеч қандай жиддий ўзгариш олиб келмайди деган фиркрга ишончли асос йўқ. Байден доим ўзини ҳақиқий трансатлантик сиёсат тарафдори сифатида намоён қилиб келди ва Европа Иттифоқидаги бир қатор сиёсий етакчилар, жумладан, Ангела Меркель билан яқин дўстлик алоқаларида бўлди. 2009 йилдан 2017 йилгача Байден АҚШнинг Обама маъмуриятидаги вице-президенти сифатида Европа Иттифоқи билан яқин дўстлик алоқаларида бўлди.

    Шу ўринда европалик сиёсатчилар трансатлантик муносабатларнинг Трампгача бўлган даври қайтишига шубҳа билан қарайди. Байденнинг президент бўлиши АҚШ ташқи сиёсати учун нимани англатишини гўёки етарли даражада баҳоламаётгандек. Демократик партия ҳамон эски қадриятларга ҳурмат руҳида қарайди ва президент Байден маъмурияти тўрт йиллик Трамп даври ташқи сиёсатини қайтадан «юклашни» бошлайди ва АҚШнинг дунё сиёсий санҳасидаги масъулиятли етакчи эканлигини қайта тиклай бошлайди.

    Трамп эски иттифоқчилари европаликлар билан савдо, иқлим ўзгариши, инсон ҳуқуқлари борасида низолашиб олишга ургурган бўлса, Байден Американи дипломатик музокаралар столига қайтаради.

    Трамп туфайли европаликларнинг АҚШ ҳақидаги тасаввурлари ёмонлашди. АҚШ маъмуриятининг COVID-19 пандемиясига қарши кураши эса самарасиз, мантиқсиз дея айбланди. Коронавирусга қарши ЖССТ билан елкама елка туриб курашиш ўрнига, Трамп Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотини молиялаштирмаслигини баён қилди, Европа билан ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз авиа қатновларни тўхтатиб қўйди. Байден эса ҳокимият теасига келса Трамп қўлдан бой берган имкониятларни қайта қўлга киритишга уриниши аниқроқ.

    Байден ҳукумати шунингдек Nokia ва Erickson телекомлари билан 5G борасидаги ишларини давом эттиради ва АҚШ Европага Россия газига қарамликдан халос бўлишига ёрдам беради. Украинадаги вазиятни назоратга олади, Болқонда асосий ўйинчи бўлиб олган Россия, Хитой ва Туркиянинг сиёсатига Европа Иттифоқи АҚШ билан биргаликда жавоб қайтара оладиган бўлади.

    Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун эса шу йилги сайловларда Трамп эмас, Жо Байденнинг ғалаба қилиши муҳим.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    04.07.2020, 22:07   Изоҳ (0)   95863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эпидемиолог нима сабабдан Германияда коронавирус қурбонлари сони камлигини изоҳлади

    04.07.2020, 20:47

    Францияда карантин вақтида жиноятлар сони кескин камайгани маълум бўлди

    04.07.2020, 19:04

    Эрон январь ойида уриб туширилган Boeing қурбонларининг яқинларига компенсация тўлашга рози бўлди

    04.07.2020, 18:55

    Эрон ядро объектидаги ёнғин сабабларини ҳозирча ошкор этмасликка қарор қилди

    04.07.2020, 17:56

    Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони 200 минг кишидан ошди

    04.07.2020, 17:16

    БАА аҳолисига саёҳат учун чет давлатларга чиқишга рухсат берилди

    04.07.2020, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.