Гулнора Маъруфова Ўзбекистон Президентининг 3 июлдаги ПҚ-4775-сонли қарорига кўра, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Гулнора Маъруфова.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Аввал вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Элмира Боситхонова соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар этиб тайинлангани, шунингдек, тизимда яна 3 нафар янги вазир ўринбосарии фаолият бошлаши ҳақида хабар қилинган.

Гулнора Маъруфова 1957 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган. 2004 йилдан 2020 йилнинг февраль ойига қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2020 йилнинг февраль ойидан шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.