Англия Премьер Лигасининг июнь ойидаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидлаш жоиз, рўйхатдан июнь ойида муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилган «Ливерпуль» жамоасидан бирорта футболчи ўрин олмади.
Июнь ойининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхати билан танишинг:
Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — 3 ўйинда 3 та гол ва 1 голли узатма;
Антони Марсьяль («Манчестер Юнайтед») — 3 ўйинда 3 гол ва 1 голли узатма;
Конор Коуди («Вулверҳэмптон») — 3 та қуруқ ўйин;
Рауль Хименес («Вулверҳэмптон») — 3 ўйинда 2 та гол;
Аллан Сен-Максимен («Ньюкасл») — 2 ўйинда 1 гол;
Дэнни Ингз («Саутҳэмптон») — 3 ўйинда 3 та гол ва 1 голли узатма.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)