• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманган шаҳридаги 25 та маҳалла янги ташкил этилаётган Давлатобод тумани таркибига ўтказилади

    Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши сессиясида Наманган шаҳридаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинини янги ташкил этилаётган Давлатобод тумани таркибига ўтказиш ҳақидаги шаҳар кенгаши қарори тасдиқланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Давлатобод тумани Наманган шаҳри таркибида 1995 йилда собиқ Совет тумани негизида қайта ташкил этилган бўлиб, Олий Мажлис Сенатининг 2003 йил 12 декабрдаги қарорига асосан тугатилганди.

    Бугунги кунга келиб Наманган шаҳри ҳудуди 18 минг гектарни ташкил этиб, доимий рўйхатда турган 633,2 минг фуқародан ташқари шаҳар ҳудудига бошқа туманлардан келиб яшаётганлар ҳисобига 1 миллион нафардан ортиқ аҳоли яшамоқда. Бу эса вилоят марказини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тизимли иш ташкил этиш, бошқарув ҳамда аҳоли учун ижтимоий ва маиший қулайликлар яратишда муаммолар туғдириб келаётганди.

    Келгусида Наманган шаҳрини ривожлантириш салоҳиятини янада ошириш, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимлари сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг камбағал қатламини қисқартириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳудудларда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилиш мақсадида Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани ташкил этилиши белгиланди.

    Мазкур лойиҳага асосан, Наманган шаҳри ҳудудидаги умумий майдони 40,5 квадрат километрни эгаллаган жами 25 та маҳалла фуқаролар йиғини янги ташкил этилаётган Давлатобод тумани таркибига ўтказилади. Уларда ҳозир 150 мингга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    Туман ҳудудида 4 та — «Хонобод», «Орзу», «Юксалиш» ва «Янгиҳаёт» саноат зоналари ташкил этилган. 1,5 мингга яқин саноат корхонаси, жумладан, «Арт софт холдинг», «Наманган тўқимачи» каби йирик тўқимачилик корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг шаҳар саноатидаги улуши 35 фоизга тенг.

    Сессияда қайд этилишича, Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани ташкил қилиниши муносабати билан алоҳида дастур ишлаб чиқилади. Натижада туман истиқболли ва муҳим иқтисодий марказга айланади.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини қайта ташкил этиш таклифини берганди.

    Мавзуга доир: «Лойиҳалар фабрикаси», Ангор эчкилари ва хориждаги ўзбеклар – вазир ўринбосари Наманган вилоятини ривожлантириш стратегияси ҳақида

    01.07.2020, 20:55   Изоҳ (0)   36284
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийдаги қамоқхонада маҳбус қийноқлардан вафот этгани ҳақидаги видео юзасидан ИИВ изоҳ берди

    01.07.2020, 20:49

    Коронавирусдан вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг оиласига 250 млн сўм компенсация тўланди

    01.07.2020, 20:44

    Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йили учун 1-синф ўқувчиларининг қабули 6 июлдан бошланади

    01.07.2020, 20:08

    «Ўзгидромет» 2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    01.07.2020, 19:56

    Ғуломжон Самадов Ўзбекистон Президенти администрацияси ижро аппаратида шўъба мудири этиб тайинланди

    01.07.2020, 19:44

    Тошкент вилоятида 45 нафар фуқаронинг 150 млн сўм пулини талон-торож қилган шахс 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    01.07.2020, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.