Англия Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган учрашувда «Манчестер Юнайтед» «Норвич»ни (2:1) қўшимча бўлимларда мағлубиятга учратиб, мусобақанинг ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Учрашув давомида «қизил иблислар» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўз жамоасида олтита ўзгаришни амалга оширди (бештаси асосий вақтда, биттаси эса қўшимча бўлимда). Бундай ҳолат Англия футболи тарихида биринчи марта қайд этилишидир.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Сульшернинг ўзи Англия Премьер Лигасининг бир учрашувида бирданига бешта алмаштиришга қўл урган биринчи мураббий сифатида тарихга кирганди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли узоқ давом этган танаффусдан кейин ФИФА жароҳатлар ва оғир юкламаларнинг олдини олиш мақсадида жамоаларга ҳар бир ўйинда бештадан футболчи алмаштиришга рухсат берган.
Чорак финалнинг қолган уч ўйини 28 июнь, якшанба куни ўтказилади. Ундан «Шеффилд Юнайтед» — «Арсенал» (17:00), «Лестер» — «Челси» (20:00) ва «Ньюкасл» — «Манчестер Сити» (22:30) учрашувлари ўрин олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)